ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Пойтахтимиздаги Лайлакқўнди масжиди нега эътибордан четда қолмоқда? 10.10.2018

Пойтахтимиздаги Лайлакқўнди масжиди нега эътибордан четда қолмоқда?

XVI-XVII асрларда пойтахтимизда кўплаб мусулмон меъморчилиги обидалари қурилди. Бу даврда барпо этилган масжид, мадраса, мақбара бинолари Мовароуннаҳрнинг марказий қисмидаги шаҳарлар меъморий обидаларидан фарқли равишда унчалик безатилмаганлиги билан ажралиб туради. Бироқ бинолар қурилиши усуллари ўзига хослиги билан ажралиб туради. Тошкент шаҳридаги Лайлакқўнди масжиди ҳам ўша пайтда қурилган обидалардан бири ҳисобланади. 

Лайлакқўнди масжиди 1775-1780 йилларда Қўқон хони Норбўтахон томонидан бунёд этилган бўлиб, масжид Эски Жува бозорига келган савдогарлар ва меҳмонлар учун карвонсарой вазифасини ҳам ўтаган. Собиқ иттифоқ даврида масжиддан жамғарма касса ва омборхона сифатида фойдаланилган ва ташландиқ ҳолатга келиб қолганди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентнинг Эски шаҳар қисмини капитал қайта қуриш ҳамда ободонлаштириш лойиҳаси доирасида Лайлакқкўнди масжиди ҳам тарихий объект сифатида қайта таъмирланган эди. 

Лайлакқўнди масжиди Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 2005 йилнинг июнь-сентябр ойларида қайта тикланган. Айни пайтда яна таъмирга муҳтож бўлиб қолган. Масжидга киришингиз билан димоғингизга зах ҳиди урилади. Иссиқ ва совуқ сув билан умуман таъминланмаган. Масжидда ҳатто ҳожатхона ҳам йўқ. Обида хоналари тадбиркорларга ижарага берилган ва улар ўзлари ишлаб чиқарган миллий маҳсулотлари кўргазмаларини ташкил қилган. 

Уста-ҳунармандлар, тадбиркорларнинг маҳсулотларини томоша қилиш учун бу ерга хорижлик сайёҳлар ҳам келиб туради. Аммо бундай шарт-шароитда сайёҳларга хизмат кўрсатиш ҳам ноқулай ҳам уят. Бу ҳақда бир неча бор тегишли идораларга мурожаат қилинган бўлса-да, ечим топмаган. Мурожаатлар эътиборсиз қолаверган. 

Шундай экан Лайлакқўнди масжидини ҳам пойтахтимиздаги жиддий таъмирга муҳтож тарихий обидалар қаторига қўшсак бўлади. Чунки бу маскан сайёҳлар келадиган объектлардан биридир. 


Б.Мелиқулова

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz