ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


26.09.2018

Пойтахтимиздаги Олтинтепа ва Шўртепа ёдгорликларининг фақат номи қолган холос

Шу кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги маданий мерос объектларининг бугунги ҳолати, уларни бус-бутунлигича сақлаб қолиш, қайта таъмирлаш ишларига кўмаклашиш, эгалик ҳуқуқи, техник ҳолати, муҳандислик коммуникация тармоқлари билан таъминланганлик даражаси, фойдаланиш ҳолатларини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши, тегишли вазирлик, давлат қўмиталари вакиллари ҳамда шаҳар ва туман кенгашлари депутатларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан пойтахтимизда ҳам бу борада амалий чоралар кўрилмоқда. 

Ўзбекистон маданият вазирлиги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар бўйича давлат инспекциясидан олинган маълумотларга кўра, пойтахтимизда 346 моддий, маданий мерос объектлари рўйхатга олинган. Улардан 23 таси археологик, 291 таси архитектура, 33 таси монументал санъат ёдгорликлари ҳамда 3 таси диққатга сазовор жойлардир. 

Ўрганишлар жараёнида айрим маданий мерос объектларининг манзили ўзгарган бўлса, айримлари таъмирга муҳтож, муҳофаза ҳудудлари билан чегараланмаган, кадастр ҳужжатларида камчиликлар, муҳандислик коммуникация тармоқлари билан таъминланмаганлиги каби муаммоларга дуч келинди. кўзга ташланди. Эътиборсизлик сабаб, улар орасида бугун йўқолиб кетиш даражасига келиб қолганлари ҳам бор. Минг афсуски, айримларини йўқотиб ҳам бўлганмиз. 

Маданий мерос объектларининг Мирзо Улуғбек тумани кесимида ўрганишлар жараёнида аниқланишича, IV-VIII асрларга тегишли бўлган Олтинтепа ҳамда тарихи X-XII асрларга бориб тақаладиган Шўртепа археологик ёдгорликларининг бугун манзили, маҳалла, кўчалар номи қолган холос. Тарихий объектларнинг ўрнида йўл ва аҳоли турар жойлари қурилган. 

Тошкент шаҳрида маданий мерос объектларини ўрганиш ишлари давом этмоқда. 

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz