ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


17.07.2019

Статистика, ҳисобот учун ишлаш даври ўтди


* Партия Тошкент шаҳар кенгаши июль ҳолатига жами 11 бўш иш ўрнига эга.

*Ҳисобот даврида партиянинг халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги гуруҳи томонидан сессиясларга 5 та, туман кенгашлари депутатлари томонидан эса 25 та масала олиб кирилган. Бу камми ёки кўп?

* Партия Миробод, Олмазор ва Чилонзор туман кенгашлари сессияларга ярим йил давомида атиги 1 тадан масала олиб кирган.

* Партия Миробод, Олмазор, Сергели, Яшнобод, Яккасарой ва «Ёшлик» шаҳарчаси кенгашларида “Хизмат—беминнат” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича олти ой давомида биронта ўқув курси ташкил этилмаган.

* ЎзМТДП Бектемир, Мирзо Улуғбек, Юнусобод туманлари ва “Ёшлик” шаҳарчаси кенгашлари томонидан ОАВ орқали чиқишларда сускашликка йўқ қўйган.

  

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг ХIХ Мажлисида юқорида санаб ўтилган камчиликлар ошкора айтилиб, фақат статистика, ҳисобот учун ишлаш даври ўтгани, энди саъй-ҳаракатларда амалий натижа бўлиши зарурлиги ва ташаббус кўрсатиб, барча мустақил ишлашни ўрганишимиз лозимлиги қайд этилди.

Партия Марказий кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга ЎзМТДПдан сайланган депутатлар, туман партия ташкилотлари раҳбарлари иширок этган йиғилишда шаҳар кенгашининг 2019 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари, иккинчи ярим йилликдаги асосий йўналишлар, шу йилнинг декабрь ойида Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ҳамда чора-тадбирлар дастури тўғрисида маълумотлар берилди.

4.jpg

— Жорий йил партиямиз учун жуда катта синов ва масъулиятли давр ҳисобланади, — деди партия Тошкент шаҳар кенгаши раиси Отабек Жиянбаев. — Декабрда Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Бугун мамлакатимиз катта ўзгаришлар қилинаётган, барча соҳада изчил ва шиддатли ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда айрим туман кенгашлари ва депутатлар сусткашликка йўл қўйишга умуман ҳаққи йўқ

Маълумотларга кўра, шу йилнинг олти ойи давомида Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари депутатлик гуруҳлари томонидан сессияларга жами 30 та масала олиб кирилган, тегишли идора ва ташкилотларга эса 141 та депутатлик сўрови юборилган ва деярли барчаси ижобий ҳал этилган. Юнусобод, Яшнобод, Яккасарой туманларидаги ЎзМТДП депутутлик гуруҳи томонида сессияларга иккита масала олиб кирилган бўлса, Миробод, Олмазор ва Чилонзор туманларида бу кўрсаткич атиги биттани ташкил қилди.

Маълумки, мафкуравий, маънавий ва маърифий ишлар партиянинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари томонидан партия ғояси, дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда олти ой давомида бу йўналишда 40 да ортиқ тадбир, учрашув, ўқув-семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Уларда партиянинг 3 мингдан ортиқ фаоллари иштирок этди. 2019 йил 1 ярим йилликда ОАВда чиқишлар сони 1604 тани ташкил қилган.

1.jpg

Партия фаолиятида аёллар муаммолари билан ишлаш бўйича янгича ёндашув амалиётга жорий этилиб, муаммоларни уйма-уй юриб ҳудудлар, маҳаллалар, хонадонлар кесимида мунтазам таҳлил қиладиган ҳамда амалий ёрдам кўрсатиладиган тизим асосида “Уйма-уй” лойиҳаси ташкил этилган эди. Ушбу лойиҳа орқали “Аёллар қаноти” томонидан ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни тизимли таҳлил этиш ва аҳолига амалий ёрдам бериш мақсадида 654 та хонадонга ташриф буюрилиб, хотин-қизлар масаласига тааллуқли бўлган 423 та муаммоли вазиятлар рўйхатга олинди.

“Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида партия “Аёллар қаноти” томонидан ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Тошкент шаҳри бўйича 10 та ўқув курси ташкил қилиниб, 61 нафар хотин-қиз қамраб олинди.

Партия Тошкент шаҳар кенгашининг ХIХ Мажлисида ЎзМТДП Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси котиби Ҳусниддин Ражабов иштирок этди ва сўзга чиқди.

2.jpg

Йиғилишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Партия фаоллари ўзларининг фирк-мулоҳаза, таклифларини билдирди ва муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу куни партия Тошкент шаҳар кенгашининг “Демократик сайловлар — жамиятимизни демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнининг муҳим сиёсий омилидир” мавзуида ўқув-семинари ҳам ўтказилди.


 


Қудрат ПЎЛАТОВ,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши етакчи мухтахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz