ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Тошкентда семинар-тренинг бошланди 17.09.2019

Тошкентда семинар-тренинг бошланди


Маълумки, шу йилнинг декабр ойида Олий Мажлим Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Шу маънода, барча соҳаларда бўлгани каби сайлов тизимида ҳам муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Сайловларни демократик тамойиллар асосида ўтказиш, халқаро ҳуқуқ ва нормалар принципларга тўла жавоб беришини таъминлаш мақсадида Сайлов кодекси ишлаб чиқилди ва мамлакатимизда илк бор сайлов қонунчилиги яхлит шаклга келтирилди. Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгиловчи кодекс илгари бешта қонун, яъни алоҳида-алоҳида ҳужжутлар билан тартибга солинар эди.

Сайлов кодекснинг энг муҳим жиҳатларидан бир унинг халқчиллигидир. Кодексни яратишда нафақат сайлов бўйича тўпланган халқаро тажрибалар, балки халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий анъана ва қадриятлари ҳам эътиборга олинди.

ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан маҳаллий партия ташкилотлари ходимларининг сиёсий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренингда юқоридаги фикрлар таъкидланиб, янги “Сайлов кодекси”нинг мазмун моҳияти билан таништирилди. Бўлажак сайловга оид мавзуларда маърузалар тингланиб, иштирокчилар замонавий сайлов тизими, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳақида ўзаро фикр алмашилди.  

— Уч кун давом этадиган ўқув семинар маҳаллий партия ташкилотлари ходимларининг номзодларни танлаш, уларнинг нотиқлиқ маҳоратини ошириш, ижобий имижни яратиш, кузатувчилар, ваколатли ва ишончли вакиллари билан ишлаш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар бўйича билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлади, — дейди Яккасарой туман кенгаши раиси Соҳибжон Қўчқаров. — Шунингдек, сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш хусусида фикр-мулоҳаза алмашади, назарий маълумотларнинг амалиёт билан боғлаш усулларини ўрганади.

Хулоса қилиб айтганда, янги сайлов кодекси бўлажак сиёсий тадбирни халқаро андозалар талаби даражасида ўтказиш,  фуқароларнинг сайлов ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, сайловни юксак савияда ўтказишда муҳим аҳамияга эга бўлади.

4.jpg



Лола МИРАЛИЕВА,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши етакчи мутахассиси 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz