ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Тошкентдаги тарихий тепаликларнинг қисмати “Мингўрик”да ҳам такрорланмоқда 08.10.2018

Тошкентдаги тарихий тепаликларнинг қисмати “Мингўрик”да ҳам такрорланмоқда

Пойтахтдаги Мовароуннаҳр кўчасининг Амир Темур хиёбони билан  бирлаштириб турадиган бир қисмида катта ўрикзор боғ номи билан аталган "Мингўрик" тепалиги жойлашган. Маҳаллий аҳоли ўртасида "Афросиёб" тепалиги деб ҳам аталадиган ушбу археологик ёдгорлик қадимий шаҳар харобаси қолдиғи ҳисобланади ва тарихи I-ХIII асрларга бориб тақалади.

Обиданинг майдони бир пайтлар 32 гектарни ташкил қилар эди. Қалъа асрлар давомида бир неча бор ташқи кучлар ҳужуми остида қолиб, вайрон бўлаверган.

Бугунги кунга келиб эса бу обиданинг майдони 2-3 сотихни ташкил қилади холос.

Шаҳар харобаси ўрнида ХIХ-асрда катта ўрикзор бўлгани учун бу обида “Мингўрик” деб атала бошланган. Ҳозир шаҳарсозлик қурилишлари муносабати билан “Мингўрик” ҳудудининг олдинги рельефи ва ёдгорликнинг маданий қатлами бузилиб кетиши натижасида обиданинг бир қисмигина сақланиб қолинган.

ЎзМТДП Миробод туман кенгашида тумандаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳи “Мингўрик” мажуасида бўлиб, обиданинг бугунги ҳолати билан танишди.

— Тошкентдаги бошқа тарихий тепаликларнинг қисмати “Мингўрик”да ҳам такрорланмоқда, — дейди халқ депутатлари Миробод туман кенгашига партиядан сайланган депутат Баҳром Шарипов. — Кўпқаватли уйлар қурилиши натижасида обиданинг ҳудуди борган сари қисқараверган ва бугунги ҳолатга келиб қолган. Яхшиям қолган қисми темир панжаралар билан ўралиб, тепа қисми ёпилган. Аммо тарихий обиданинг йўқолиб кетиш хавфи ҳамон сақланиб турибди. Чунки маҳаллий аҳолининг айтишича, “Мингўрик”нинг атрофида янада баланд бўлган уйлар қуриш режалаштирилган ва бу бугунги кунда обиданинг омонатгина турган деворларига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

— Биз тарихий меросни ўрганаётган вақтимизда “Мингўрик”ка германиялик сайёҳлар кириб келди, — дейди партия Миробод туман кенгаши раиси Дилфуза Сафоева. — Суҳбат давомида хорижлик меҳмонлардан бири бир неча йилдан бери Тошкентда яшаётгани маълум бўлди. Меҳмоннинг эътироф этишича, у ушбу соҳа мутахассиси бўлгани учун “Мингўрик”да кўп бўлади, аммо хорижлик бошқа сайёҳларни бу ерга келишини ҳеч кузатмаган. Бундан кўриниб турибдики, “Мингўрик” туристлар бориши мумкин бўлган йўл харитасига киритилмаган.


Ўрганишлар давом этмоқда.


ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz