ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир! 11.01.2019

Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш, уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш, унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.

Унда белгиланганидек, мамлакатимизда 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январига қадар Ватанпарварлик ойлиги деб эълон қилинди ва бугун юртимизнинг барча ҳудудларида «Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» умумий ғояси остида турли маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашига ЎзМТДП сайланган депутатлар гуруҳи ташаббуси билан тумандаги 7534-ҳарбий қисмда маданий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар юртимиз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилаётганини, Миллий армиямиз эса жамиятимизнинг ажралмас қисмига ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини янада оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланганини қайд этишди. Бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш ёши, фаолият соҳаси ва касбидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчи ва айнан шу сабабли республикада Ватан ҳимоячилари куни байрамини кенг нишонлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлади.

Тадбирда Муқимий номидаги мусиқали драма театри актиёрлари ҳамда Республика эстрада-цирк коллежи ўқувчиларининг чиқишлари намойиш қилинди.

Тадбир якунида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократия партиясининг тарғибот-ташвиқот ишларида фаол қатнашган ҳарбий қисм хизматчиларига Яшнобод туман Кенгашининг “Ташаккурнома”си ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзМТДП Яшнобод туман Кенгаши



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz