ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Янги йил байрамида ҳам ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмади 04.01.2019

Янги йил байрамида ҳам ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмади


Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Жамшид Каримов халқимизнинг миллий қадриятларини давом эттирган ҳолда Янги йил муносабати билан Қорбобо ҳамроҳлигида ўз округида истиқомат қилаётган меҳр талаб оилалар фарзандларини йўқлаб, совға-саломлар улашди.

Қорбобонинг кутилмаган ташрифи ва совғаларни болалар ўзида йўқ хурсандчилик билан қарши олдилар.

— Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш 2019 йилда ҳам энг устувор вазифа бўлишини алоҳида қайд этган эди, — дейди депутат Ж.Каримов. — Демак, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ҳам ота-боболаримизга хос бўлган бундай эзгу амалларни янада кўпайтириб, давлатимиз раҳбарига елкадош бўлмоғимиз лозим. Зеро, одамийлик яхшилик билан, ўзгаларга кўрсатилаётган меҳр-мурувват билан ўлчанади.

photo_2019-01-04_12-12-36.jpg

photo_2019-01-04_12-12-38.jpg


ЎзМТДП Учтепа туман кенгаши



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz