ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


31.05.2019

ЎзМТДП фракцияси аъзосининг Чирчиқ шаҳридаги аҳоли вакиллари билан бўлган мулоқотлари самарали кечди


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Чирчиқ шаҳрида ўз сайловчилари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Жумладан, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ишчи-хизматчилари билан бўлган юзма -юз мулоқот чоғида Элдор Туляков “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган чора-тадбирлар ижросининг бориши ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашувда Давлат дастурида белгиланган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштиришда “Чирчиқ қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводи”дек гигантларнинг аҳамияти ниҳоятда катта экани, бу каби замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини инвестициялар асосида модернизация қилиш аҳоли бандлигини таъминлашда салмоқли ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

5.jpg

ЎзМТДП фракцияси аъзоси ишлаб чиқариш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишиб, мазкур корхонанинг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Чирчиқ шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиника жамоаси билан юзма юз мулоқотда аҳоли саломатлигини сақлаш, бу борада янги, илғор технологияларни жорий қилиш орқали сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, тиббий маданият ва соғлом турмуш тарзини юксалтириш масалалари қамраб олинди. Ушбу тиббий муассасада ечимини кутаётган, ҳал этилиши юқори ташкилотлар мутасаддилари ваколатига кирадиган айрим муаммо ва камчиликлар депутат назоратига олинди.

3.jpg

Депутатнинг Чирчиқ шаҳар 12-сонли Меҳрибонлик уйига ташрифи чинакам тантанага айланиб кетди. Бу масканга депутат билан бир вақтда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳарбийлари ҳам болажонлар ҳузурига ҳарбий кўргазмали техник воситалар билан келиб, Президентимиз илгари сурган бешта ташаббуснинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир уюштиришди.

Тантанали маросимда депутат Элдор Туляков маъруза қилиб, бугунги кунда мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалий натижалари, Давлатимиз раҳбарининг ёш авлодга кўрсатаётган беқиёс ғамхўрлиги ва эътибори, фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, билимли ва иқтидорли, юксак интеллектуал салоҳиятли, мард, фидойи, комил, Ватанга содиқ, маънавияти юксак инсонлар сифатида улғайишлари учун барча шарт-шароитлар ва қулайликлар муҳайё этилганига урғу берди.

Президентимиз томонидан ёшларнинг илм-фан сирларини чуқур эгаллашлари, уларнинг кенг дунёқараш ва теран тафаккур эгаларига айланишлари, жисмонан соғлом бўлишларига оид илгари сурилган бешта ташаббус барча ҳудудларда, жумладан мазкур масканда ҳам ўзининг амалий ифодасини топаётгани эътироф этилди.

Учрашувларда кўтарилган муаммолар, билдирилган таклифлар депутат назоратига олинди ва уларнинг ҳал этилиши юзасидан келгуси учрашувларда ахборот берилиши қайд этилди.

1.jpg 



ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот хизмати

 

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz