ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


20.08.2019

ЎзМТДП соврини ғолиблари аниқланди (фото)


ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан пойтахтимиздаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси соврини учун футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда “Пахтакор” клуби Қибрай базаси ҳамкорликда ташкил этилган ушбу мусобақада 15-16 ёшгача бўлган ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этди.

Ушбу футбол мусобақаси бир неча босқичда ўтказилди. Аввалига Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда тўртта жамоа шакиллантирилди. Улар ўзаро куч синашиб, шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди. Якуний финал босқичига ҳар бир тумандан ғолиб бўлган жамоа етиб келди ва улар тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда финал босқичида иштирок этди.

Маълумки, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талаблари даражасида шарт-шароит яратиш борасида кенг кўлами ишлар амалга оширилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар ёшларнинг ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш, уларни мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат руҳида камол топишини таъминлайди.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари” бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббусда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга садоқат, ўзига ишонч, спортга муҳаббат туйғуларини уйғотиш, ҳамда бўш вақтларни мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун спорт ўйинларига жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш ва яқин ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилади.

Мусобақани юқори савияда ўтказиш учун ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус ишчи гуруҳи тузилди. Уч кунга давом этган мусобақада Мирзо Улуғбек тумани жамоаси 1-ўринни эгаллаб, ЎзМТДП кубогини қўлга киритди.

Иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган Олмазор, Чилонзор ва Яккасарой тумани жамоаларига ҳам партия ва ташкилотчилар томонидан совғалар топширилди.

“Энг яхши дарвозабон”, Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ярим ҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи”лар аниқланиб, улар ҳам муносиб тақдирланди.

20.jpg

21.jpg

26.jpg

24.jpg

 


Лола МИРАЛИЕВА,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz