ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


15.07.2019

Депутат аслида қандай бўлиши керак?


Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббус ва талаблардан келиб чиққан ҳолда, бугун барча даражадаги раҳбарлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, депутатлар уйма-уй юриб, одамларнинг муаммоларини тинглаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, йиллар давомида тўпланиб қолган ва оддий одамларнинг тинкасини қуритаётган муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этиш чораларини кўришни ўз иш фаолиятларининг асосий мезонига айлантиришмоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан халқ депутатлари Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайланган депутатлар ҳам мазкур жараёнларда фаол иштирок этмоқдалар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партия дастурий мақсад ва вазифалари ижросидан келиб чиқиб, маҳаллий Кенгаш сессияларига жами 17 ташаббус-масала олиб чиқилди ва қарор қабул қилинишига эришди. Шунингдек, доимий комиссиялар йиғилишларига 20 таклиф олиб чиқилиб, 53 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисобот даврида мутасадди раҳбарларга 174 та депутатлик сўрови юборилган бўлиб, улардан 81 таси қонун ва ҳукумат қарорларини ижроси бўйича, қолган 93 таси нафар фуқаро мурожаатлари асосидаги сўровлардир. Бугунги кунгача ушбу депутатлик сўровларининг 117 тасига жавоб қайтирилиб, уларда кўтарилган муаммоли масалалар ижобий ҳал этилди.

Партиядан сайланган депутатлар фақатгина одамларнинг муаммоларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам бериш билангина чекланиб қолмай, балки уларнинг илму-маърифати юксалишида ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

photo_2019-05-30_16-01-13.jpg

Бу борада халқ депутатлари Нишон туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Шерхон Қораевнинг ишлари таҳсинга лойиқ. Унинг ташаббуси билан Нишон туманидаги Талимаржон шаҳарчасида жойлашган “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида кутубхона ташкил этилди. Ушбу кутубхонага депутат ўзининг шахсий кутубхонасидан 500 га яқин сара бадиий-публицистик, илмий-оммабоп китобларни тақдим этди. Бошқалар ҳам бу ишга ўз улушини қўшишди.

Шунингдек, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Сайфулла Махматмўминовнинг ҳам сайловчилар муаммоларининг ижобий ҳал этилишидаги ўрни беқиёс. Депутат жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролар мурожаатлари асосида турли ташкилотларга 17 та депутатлик сўровлари билан мурожаат қилиб, уларнинг аксариятини ижобий ҳал этишга эришган. Айниқса, йўл, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва бандлик каби соҳа масъулларига юборилган сўровлар вақтида ечим топди.

IMG_6556.JPG

— Фаолиятимда, энг аввало, мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун, қарор ва фармонлар ижросини таъминлашга, уларнинг моҳиятини аҳолига етказишга алоҳида аҳамият қаратаман, — дейди депутат Сайфулла Махматмўминов. — Чунки мазкур ҳужжатлар халқнинг бугуни, эртаси ва келажагини таъминлашга қаратилган. Шу билан бирга, ҳар бир депутат фуқароларни эшитиши, муаммосини яқиндан ўрганиши, уларга жавоб топиши даркор.

Партиянинг Шаҳрисабз туман кенгаши томонидан ҳам уйма-уй юрилиб, аҳоли муаммолари ўрганилганида, туманнинг Қутчи қишлоғида яшовчи фуқаро Ғузор Маматов ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини билдиради. Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Абдусалом Ҳимматов томонидан ҳомийлик маблағлари жалб этилиб, ушбу фуқарога ногиронлик аравачаси олиб берилди. Узоқ йиллар давомида турли соҳаларда фаол меҳнат қилган ва бир қанча вақтдан буён мустақил ҳаракатлана олмаётган 69 ёшли Ғузор Маматов бу эътибордан мамнунлигини яширмади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлари, фаолларининг ҳар куни халқ орасида, эл дарди билан ўтади. Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши эса кундан-кун одамларнинг партияга бўлган ишончини оширмоқда. Зеро, эл дарди билан ёниб яшаш, йиқилганни суяш, саховатпешалик халқимизга хос қадрият.



Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz