ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


17.07.2019

Партия Қашқадарё вилоят кенгашининг устувор вазифалари белгилаб олинди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашининг XIII Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда партия Марказий кенгаши ва фракцияси, вилоят кенгаши ва Ижроия қўмитаси аъзолари, маҳаллий партия ташкилотлари раҳбарлари, партиядан халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайланган депутатлар, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда партия вилоят кенгашининг 2019 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари, жорий йилнинг декабрь ойида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш партия ҳудудий ва маҳаллий кенгашларининг навбатдан ташқари Конференцияларини ўтказиш каби масалалар муҳокама этилди.

photo_2019-07-17_10-43-45.jpg

–       Маълумки, юртимизда кечаётган демократик ислоҳотлар сиёсий партиялар олдига уларнинг асосий таянчи бўлган қуйи бўғинлар фаолиятини такомиллаштириш, сайловчи билан ҳамкорлигини мунтазам кенгайтириб бориш, электорат манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларини кучайтириш каби долзарб вазифаларни қўймоқда, – деди йиғилишда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмуминов. – Партия Қашқадарё вилоят кенгаши ҳам маҳаллий Кенгашларга партиядан сайланган депутатлар, партия вилоят, туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич партия ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, турли мавзуларда тадбир, ўқув-семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиб, улар орқали қуйи бўғинлар етакчиларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва малакали кадрлар захирасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Таъкидлаш жоизки, партия фаолиятида бошланғич партия ташкилотларининг ўрни катта. Бугун вилоятда 628 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, улар партия дастурий мақсадларини тарғиб қилиш ва сайловолди Платформасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, асосийси, электорат манфаатини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишга интилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ҳам партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётир. Айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган 12 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларида эса 63 нафар депутат фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партия дастурий мақсад ва вазифалари ижросидан келиб чиқиб, маҳаллий Кенгаш сессияларига жами 17 ташаббус-масала олиб чиқилди ва қарор қабул қилинишига эришди. Шунингдек, доимий комиссиялар йиғилишларига 20 таклиф олиб чиқилиб, 53 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди.

photo_2019-07-17_10-43-48.jpg

Ҳисобот даврида мутасадди раҳбарларга 174 та депутатлик сўрови юборилган бўлиб, улардан 81 таси қонун ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича, қолган 93 таси фуқаро мурожаатлари асосидаги сўровлардир. Бугунги кунгача ушбу депутатлик сўровларининг 117 тасига жавоб қайтирилиб, уларда кўтарилган муаммоли масалалар ижобий ҳал этилди.

Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан ўлчанади. Мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятдаги фаоллигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, оилавий ажримлар, эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш бўйича катта ўзгаришлар қилинмоқда.

“Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларнинг сиёсий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ва сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш мақсадида “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда депутатнинг роли”, “Аёл ва жамият”, “Аёл ва сиёсат”, “Хотин-қизлар – демократик жараёнларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси”, “Соғлом она-соғлом бола” каби турли тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб келинмоқда.  

Партия дастурида таълим-тарбия масаласи муҳим вазифалардан бири саналади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда маънавий-маърифий тадбирларни, форум ва турли лойиҳаларни амалга ошириш лозим. Ва албатта, партия ғоя ва мақсадларини кенг оммага тарғиб қилишда мутахассис, ўз соҳасининг билимдонлари, обрў-эътиборга эга партия фаолларини жалб қилиш мақсадга мувофиқдир.

photo_2019-07-17_10-43-50.jpg

Пленумда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Хамраев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Кенгаш йиғилиши сўнгида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz