ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


23.07.2019

“Уйма-уй”: Қашқадарёда 67 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ёшлар билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Партиянинг Қашқадарё вилоятидаги 16 минг 957 нафар аъзосидан 9 минг 215 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг 339 нафари турли соҳаларда ўз истеъдоди, иқтидори билан шуҳрат қозонган партиянинг фаол ёш аъзоларидандир.

Шу билан биргаликда, партия ғоялари, мақсад вазифаларини кенг тарғиб этиш ҳамда янги таҳрирдаги қонунлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, амалга ошрилаётган ислоҳотлар хусусида аҳолини турли қатламлари орасига кириб бориб, тарғиботни амалга ошириши учун ташкил этилган “Кўмак” ҳуқуқий тарғибот гуруҳининг фаолияти ҳам партиянинг жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутишида муҳим аҳамият касб этаяпти.

Партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари қошида ташкил этилган “Кўмак” ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзолари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари билан биргаликда жойларда партиянинг ёшларга оид устувор вазифаларини амалга ошириш, ёшлар айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, улар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

“Депутат билан юзма-юз”, “Уйма-уй” ҳамда “Хизмат – беминнат” лойиҳалари асосида ЎзМТДПдан сайланган депутатлар ҳамда “Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзолари жойларда учрашувлар ташкил этиб, аҳоли хонадоналирида бўлиб, улар муаммоларини ўрганиб келишмоқда.

Хусусан, “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг ўтган вақти давомида 183 та хонадонга борилиб, 119 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Лойиҳа асосида 67 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, 41 нафар ёшлар иш ўринларига тавсия этилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит масаласида мурожаат этган 25 нафар ёшларга тижорат банкларининг маҳаллий филиаллари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилишида кўмаклашилди.

Шунингдек, “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида маҳаллий партия ташкилотлари томонидан жойларда фан ва спорт йўналишларида 53 та бепул ўқув курслари ташкил этилиб, курсларга 239 та уюшмаган ҳамда 68 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож жами 276 нафар ёшлар жалб этилди. Бунда партиядан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Нодирбек Носиров Миришкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган Рўзиева Нигорага “Туронбанк”нинг Миришкор филиали томонидан 6 миллион 400 юз минг сўмлик имтиёзли кредит олинишида ва мустақил иш бошлашида амалий кўмак берди.

Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши депутати Улуғбек Хидиров ҳам Яккабоғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган Муродов Бахтиёрга Халқ банкининг туман филиали томонидан 20 миллион сўмлик имтиёзли кредитини олинишда амалий кўмак берди.

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус борасида ҳам партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан биргаликда, ЎзМТДП вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш масаласида ҳудуддаги турли ташкилотлар билан ҳам мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйган. Мисол учун, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда вилоят қўғирчоқ театри ҳамкорлигида турли тарғибот тадбирлари, болажонлар учун спектакллар намойиш этиб келинмоқда. Яқинда ҳамкорликдаги ана шундай спектаклларнинг навбатдагиси Қарши шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш уйида намоиш этилди.

Унга Қарши шаҳридаги имконияти чекланган болалар мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари таклиф этилди. “Фантнинг саргузашти” деб номланган спектаклдан болажонлар олам-олам қувонч олишди.

Партия вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” фаолларининг амалий ишлари давом этмоқда.

 

ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz