ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


“Миллий тикланиш” ДП – соғлом ахборот макони тарафдори 07.09.2019

“Миллий тикланиш” ДП – соғлом ахборот макони тарафдори


Яқинда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан “Миллий тикланиш” демократик партияси – соғлом ахборот макони тарафдори” мавзусида партия сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтган эди.

ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган ушбу тадбир якунида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида яна бир очиқ мулоқот ташкил этилиши бўйича таклифлар берилганди.

Шунга асосан, партиянинг вилоят кенгаши томонидан журналистлар ва блогерлар иштирокида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши, уларни қийнаб келаётган муаммолар ҳақида сўз борди.

Маълумки, «Миллий тикланиш» демократик партияси глобаллашув шароитида миллатимизнинг ўзига хослигини сақлашни таъминлаш, унинг хавфсиз ахборот ривожи учун асос яратиш, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнлари самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ташаббускор иштирокини ўз фаолиятининг устувор вазифалари қаторида кўради. Партиянинг сайловолди Платформасида ҳам бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, журналистлар ва блогерларнинг эмин-эркин фаолият олиб боришини сўзсиз таъминлаш, улар учун давлат кафолатларини белгилаш механизмларини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.

Давра суҳбатида журналист ва блогерлар бу борада ўз фикрларини, таклифларини илгари суришди.

 


Шахноза Қаххорзода,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши
матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz