ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


19.09.2019

Ўз тақдирига бефарқ бўлмаган ёшлар


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан партия Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

1.jpg

Мулоқот аввалида партия вилоят кенгаши раиси Сайфулла Маҳматмўминов сўзга олиб, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг келажаги ва истиқболи йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида тўхталиб, бу борада партиянинг янги таҳрирдаги сайловолди Платформаси лойиҳасида илгари сурилаётган устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, очиқ мулоқот давомида ёшлар билан ишлаш тизимида янгича механазмни жорий этиш, суд ҳуқуқ тизимида имкон қадар ёшлар ва уларнинг эртасига ғамхўрлик қилиш каби умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар қаторида ёшлар масалаларига оид яна қўшимча бандларни киритиш, шу билан бирга ёшлар тадбиркорлигига алоҳида эътибор қаратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалаларни тегишли ташкилотлар билан бир қаторда партия ва унинг депутатлари томонидан ҳам назоратга олинишини таъминлашда жиддий ёндошувлар зарурати мавжудлиги таъкидланди.

2.jpg

Маълумки, “Миллий тикланиш” демократик партияси кенг билимли, эркин фикрлайдиган, ўз қарашларида миллий ғоямизга таянган, ўз хатти-ҳаракати, ҳаёт тарзи билан миллий маънавий қадриятларга, Ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқатли ёшларни тарбиялаб етиштиришни ўзининг асосий бурчи деб билади.

Қизғин ўтган мулоқот чоғида ёшлар ўз ижод намуналарини ўқиб эшиттирди, янги фойдали лойиҳаларининг қулайликлари ва афзалликлари бўйича тушунчалар беришди. Шунингдек, иштирокчи ёшлар томонидан партиянинг келажакдаги фаолиятида эътиборга олиниши лозим бўлган кўплаб таклифлар илгари сурилди. Хусусан, жойларда истеъдодли, иқтидорли ёшлар клубини ташкил этиш, ёшлар бандлигини таъминлашда ягона тизимни йўлга қўйиш ва назоратни кучайтириш, салоҳиятли кадрлар тайёрлаш масаласида тизимли ишларни йўлга қўйиш, хорижий тилларни мукаммал биладиган ёшларни четга чиқиб кетишининг олдини олиш ҳамда юртимизда фаолият юритиши учун уларга кенг шароитлар яратиб бериш лозимлиги айтилди.

3.jpg

Якунда партия сафига янги аъзо сифатида қабул қилинган ёшларга аъзолик гувоҳномалари ҳамда фаол ёшларга эсдалик совғалари топширилди.




Туйғун Дўстқобилов,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz