ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


69 ёшли нуронийга  ногиронлик аравачаси топширилди 17.05.2019

69 ёшли нуронийга ногиронлик аравачаси топширилди


Юртимизда одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак беришга қаратилган саъйи- ҳаракатлар кўлами тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Шаҳрисабз туман кенгаши томонидан ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Хусусан, партиянинг туман кенгаши томонидан уйма-уй юрилиб, аҳолининг муаммолари ўрганилганда, туманнинг Қутчи қишлоғида яшовчи Ғузор Маматов ногиронлик аравачасига муҳтож эканини билдирган эди.

Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига партиядан сайланган депутат Абдусалом Ҳимматов томонидан ҳомийлик маблағлари жалб этилиб, ушбу фуқарога ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Узоқ йиллар давомида турли соҳаларда фаол меҳнат қилган ва бир қанча вақтдан буён мустақил ҳаракатлана олмаётган 69 ёшли Ғузор Маматов бу эътибордан мамнунлигини яширмади.


Достон Ҳусанов,
ЎзМТДП Шахрисабз туман кенгаши
етакчи мутахассиси

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz