ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


Қаровсиз ётган тарихий ёдгорликлар эътиборга муҳтож 19.10.2018

Қаровсиз ётган тарихий ёдгорликлар эътиборга муҳтож

ЎзМТДП Қашқадарё вилоят ва Нишон туман кенгашларида тузилган ишчи гуруҳ тумандаги маданий мерос объектларининг бугунги ҳолатини ўрганди.

Туманда жами 7 та моддий маданий ва археология объектлари мавжуд бўлиб, улар ”Гулистон” МФЙ Отқудуқ қишлоғида жойлашган «Найман ота» мақбараси, ”Нишон” МФЙ Говур  қишлоғида жойлашган, X-XII асрларга тааллуқли Работтепа ва X—XV асрларга тааллуқли «Сандиқлитепа» археология ёдгорликлари, шунингдек Янги Нишон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасидаги 1984 йилда бунёд этилган “Мотамсаро она” ҳамда Талимаржон сув омборида 1985 йилда қурилган “Фарҳод” ҳайкали ҳамда 1980 йилда Янги Нишон шаҳри “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари шарафига ўрнатилган монументал санъат  ёдгорликларидир.

Ўрганишлар жараёнида мазкур объектлар давлат рўйхатига олинган бўлсада, уларга етарлича эътибор берилмаганлиги маълум бўлди. «Найман ота» мақбарасининг атрофи ўраб олинмаган ва зиёратчилар учун етарли шароитлар яратилмаган. «Работтепа», «Гулибодомтепа» ва «Сандиқлитепа» археологик ёдгорликларининг ҳам мухофаза чегаралари белгиланмаган ва археологик ёдгорлик сифатида ҳеч қандай белгилар ўрнатилмаганлиги аниқланди. Фарҳод ҳайкали монументал санъат ёдгорлиги атрофида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган ва ҳайкални эътироф этувчи белгилар қўйилмаган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ўрнатилган монументал санъат ёдгорлиги ҳам қаровсиз аҳволда.

Шунингдек, тумандаги мавжуд маданий мерос объектларининг биротаси ҳам кадастр рўйхатидан ўтказилмаган. Тумандаги фақат биргина “Мотамсаро она” монументал санъат ёдгорлиги туман маданият бўлими балансида, холос. Шунингдек, фақатгина Фарҳод ҳайкали монументал санъат ёдгорлигида мухофаза белгиси борлигига нима дейсиз?!

Тумандаги 7 та моддий маданий ва археология мероси объектларининг  туристик салоҳиятини ошириш учун барчасида кадастр ишларини олиб бориш ва Давлат кадастр ягона тизимига киритиш, «Найман ота» мақбараси архитектура ёдгорлиги, «Работтепа», «Гулибодомтепа», «Сандиқлитепа» археологик ёдгорликлари, Фарҳод ҳайкали монументал санъат ёдгорлиги, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ўрнатилган монументал санъат ёдгорликларини ҳам бирор ташкилот балансига бериш, «Найман ота» мақбараси архитектура ёдгорлигининг атрофини ободонлаштириш ва зиёратчилар учун шарт-шароитлар яратиш зарур.

Мухтасар  айтганда, маданий мерос ва археологик ёдгорликларни асраб-авайлаш ва уларга сайёҳ-у зиёратчиларни жалб қилиш туманимиз туризм салоҳиятини ошишига хизмат қилади.

 

Азамат Панжиев,

ЎзМТДП Нишон туман кенгаши раиси  



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz