ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


Болажонларга таътил туҳфаси 30.05.2019

Болажонларга таътил туҳфаси


Болалик – подшолик деб бежизга айтилмайди. У ўзи учун ҳукм чиқаради, қарор қабул қилади. Ўйинқароқ кулгуси билан оламни эгаллайди. Осмонларга туташ қалби билан худди эркин қуш мисоли кўкда парвоз этади, яйрайди. Юртимизда эртамиз эгаларининг ҳар кунини хурсандчиликда ўтказиш, муносиб таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Дунё бўйлаб нишонланадиган 1 июнь - Халқаро болалар кунида бу анъаналар янада жонланади. Ушбу кунда турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар, эътиборга муҳтож болалар учун хайрия акциялари уюштирилади.

Шундай тадбирларнинг бири, Қарши шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда вилоят қўғирчоқ театри ҳамкорлигида ўтказилди. Болажонларга байрам кайфияти улашиш мақсадида ташкил этилган кечада “Фантнинг саргузашти” спектакли намойиш этилди.

IMG_0808.JPG

Томошага Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ишчи- ходимлари фарзандлари, Қарши шаҳридаги имконияти чекланган болалар мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари таклиф этилди.

- Спектаклнинг  воқеалари қизиқарли, ибратли, энг муҳими бола тарбиясида аҳамиятли экан, - дейди театрга фарзандларини етаклаб келган оналардан бири Маъмура Қурбонова. - Сценарий назмда ижро этилгани ҳам спектаклга ўзгача жозиба бағишлаган. Аҳамиятлиси, фарзадларимиз қатори биз ота-оналар ҳам спектаклни мароқ билан томоша қилдик. Театр томошаси болажонларда ҳам катта таассурот қолдирди.

Сайф66666.jpg

“Бола”, “буви”, Фант, Цирков, Парамон, Мушук каби эртак қаҳрамонлари образлари ижросидаги қисқа-қисқа томошалар орқали болажонлар эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабаси, дўстлик, олийжанобликни англагани шубҳасиз. Ёш актёрларнинг қўғирчоқларни маҳорат билан ўйнатишлари ўқувчиларнинг олқишига ва ҳайратига сазовор бўлди.

- Ҳар бир инсоннинг у хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин ўз ҳақиқати ва дунёси бор. Ана шу оламни бойитиш, таассуротларини ижобий томонга ўзгартиришда театрларнинг ўрни беқиёс, - дейди партия вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов. - Болажонлар учун намойиш этилган “Фантнинг саргузашти ” спектаклида ақл билан иш юритиш, ёлғон гапирмаслик, мақтовларга учмаслик, кибрланмаслик, меҳр-оқибатлилик, дангасалик қилмаслик, бепарво бўлмаслик каби фазилат ва ғоялар илгари сурилган.

Томоша тугагач, болажонлар истироҳат боғига саёҳат уюштиришди. Қизиқарли ўтган саёҳат ўғил-қизларга бир олам қувонч улашди.

Айниқса, партия томонидан тайёрланган китоб совғалар болажонларни янада хурсанд қилди.

фарх1111.jpg 


Ситора Махмудова,
“Ёшлар қаноти” фаоли



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz