ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


Бошлангич партия ташкилоти – партиянинг таянч бўғини 12.07.2019

Бошлангич партия ташкилоти – партиянинг таянч бўғини


Юртимизда кечаётган демократик ислоҳотлар сиёсий партиялар олдига уларнинг асосий таянчи бўлган қуйи буғинлар фаолиятини такомиллаштириш, сайловчи билан ҳамкорлигини мунтазам кенгайтириб бориш, электорат манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларини кучайтириш каби долзарб вазифаларни қўймоқда.

Зеро, партия ғоя ва мақсадларини кенг омма орасида тарғиб-ташвиқ қилиш, дастурий вазифаларни амалга ошириш, энг муҳими, партия ижтимоий қатлами ҳамда электорати манфаатларини ҳимоя этиш каби долзарб вазифалар ижросини таъминлашда бошланғич партия ташкилотлари муҳим ўрин тутади.

Бу борада ЎзМТДПнинг ўзига хос тажрибаси шаклланиб улгурган, десак хато бўлмайди. Жумладан, ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши ҳам маҳаллий Кенгашларга партиядан сайланган депутатлар, партия вилоят, туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич партия ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, турли мавзуларда тадбир, ўқув-семинар ва давра суҳбатлари орқали қуйи бўғинлар етакчиларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва малакали кадрлар захирасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугун вилоятда 16 минг 957 нафар партия аъзосини бирлаштирган 628 та бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Улар партия дастурий мақсадларини тарғиб қилиш ва сайловолди Платформасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, асосийси, электорат манфаатини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишга интилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партия туман ва шаҳар Кенгашлари таркибидаги бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантиришга қаратилган қатор ўқув-семинарлар ташкил этилди. Уларда қуйи бўғинларни сон ва сифат жиҳатдан такомиллаштириш, электорат ва хайрихоҳлар билан иш олиб бориш самарадорлигини ошириш, бошланғич ташкилотлар сафига ҳар жиҳатдан фаол ташаббускор ғоя ва мақсадларимизга ишонган аъзоларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, бугун қайси сиёсий партия янги қонун лойиҳалари, ташаббуслар билан чиқишга ҳаракат қилса, сиёсий жараёнларда фаоллик кўрсатса, ўз ғоялари билан кенг жамоатчилик ичига чуқур кира олса, ушбу партиянинг электорати кенгайиб, аъзолари сони ортиб бораверади. Бу борада айникса партияанинг куйи бўғинлари томонидан олиб борилаётган ишлар кўлами алоҳида аҳмиятга эга.

Мухтасар айтганда, партиянинг ўз ғоя ва мақсадлари билан аҳоли орасига кириб боришида бошланғич партия ташкилотларининг ҳиссаси катта бўлмоқда.

 

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz