ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


Демократик сайловлар – жамиятимизни демократлаштиришнинг муҳим сиёсий омили 18.07.2019

Демократик сайловлар – жамиятимизни демократлаштиришнинг муҳим сиёсий омили



Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан “Демократик сайловлар – жамиятимизни демокрашлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнининг муҳим сиёсий омилидир” мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди.

Партия вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов бошқариб борган сиёсий ўқувда партияси Марказий кенгаши раисининг мафкуравий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Алишер Хамраев иштирок этиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

IMG_1855.JPG   

Алишер Хамраев ўз сўзида партия ходимлари партиянинг ғоя ва мақсадларини аҳолига етказиш, мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнини янада чуқурлаштириш, одамларни ўз ортидан эргаштириб, эзгу ғоя ва ташаббуслар сари руҳлантириши учун, аввало лидерлик қобилиятига эга бўлиши лозим эканлигини таъкидлади ва ана шу қобилиятни шакллантириш йўллари ва усуллари ҳақида тавсиялар берди. Шунингдек, нотиқ мамлакатимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари халқаро нормалар ҳамда демократик принципларга тўла жавоб беришида миллий қонунчилик ва сайлов амалиётимизнинг аҳамияти хусусида сўз юритди.

Сиёсий ўқувда шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси” ва “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтирилди.

Сўзга чиққанлар Сайлов кодексининг долзарблиги ва аҳамияти ҳаётимизда муҳим ўрин тутувчи сайлов қонунчилиги ва амалиётининг ҳозирги ҳолати билан бевосита боғлиқ эканлигини қайд этдилар.

Сиёсий ўқув баҳс-мунозаралар ва ва савол-жавобларга бой бўлди.

 


  Сожида АЛЛАЁРОВА,
 ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz