ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


Инсон азиз — хотира муқаддас! 08.05.2019

Инсон азиз — хотира муқаддас!


Хотира — биздан олдин яшаб ўтган аждодларимизни эслаш, улар қолдирган эзгу ишларни давом эттириш ва ёшлар учун ибрат қилиб кўрсатиш, тарихий ютуқлардан фахрланиб, уларга муносиб авлод бўлиб етишишдир. Қадрлаш эса бугун мамлакат тинчлиги, юрт ободлиги, халқ фаравонлиги йўлида тиним билмаётган фуқароларнинг ҳурматини жойига қўйиш, уларнинг хизматларини муносиб тақдирлашдир. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг қадрига етиш эса ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Отабек Жиянбаев бошчилигидаги партия фаоллари Миробод туманидаги “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийларида хонадонларида бўлиб, байрам билан табрикладилар.

Шунингдек, ташриф доирасида фахрийлар муаммолари ўрганилди. Ўрганишлардан маълум бўлдики, меҳнат фахрийси Сергей Кардин биринчи гуруҳ ногирони бўлиб, невропатолог кўриги ва стационар даволанишга муҳтож.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Отабек Жиянбаев ушбу масалани шу ернинг ўзида ҳал қилди. Туман соғлиқни сақлаш бўлими билан боғланиб, фуқарога тез орада тиббий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Меҳнат фахрийлари эзгу ва хайрли ишларни асосий вазифа деб билган депутатлар ҳамда ЎзМТДПга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

 

ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz