ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


“Миллий тикланиш” ДП фаол аъзоларининг Шаҳрисабз шаҳрига саёҳати ташкил этилди    13.05.2019

“Миллий тикланиш” ДП фаол аъзоларининг Шаҳрисабз шаҳрига саёҳати ташкил этилди



Бугунги  глобаллашув замонида давлатлар ва жамиятлар ўртасида турли ҳил ижтимоий–сиёсий манфаатлар вужудга келмоқда. Айниқса, “оммавий маданият” бугун ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг бир неча асрлар давомида шаклланиб келган миллий қадриятларига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти.

Мамлакатимизда ҳам истиқомат  қилаётган ҳар бир инсон  бу каби ўзгаришларни кунлик ҳаёти давомида чуқур ҳис қилиб бормоқда. Мана шундай ғояларга муносиб жавоб бериш мақсадида халқимизнинг ўзига хос бой маънавий ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш, аҳоли ва ёшларга етказишимиз зарур.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, бошқа партиялардан фарқли ўлароқ, миллий ғурур ва шаън туйғусини мустаҳкамлаган ҳолда,  халқимизда миллий ўзликни англашни ўстириш масалаларига ҳамма вақт катта эътибор қаратиб келмоқда. 

“Биз киммиз? Бизнинг аждодларимиз ким? Бизнинг миллатимиз нима ҳисобидан юксалди ва бутун жаҳонга машҳур бўлди? каби  саволлар партиянинг диққат марказидадир.

Ушбу ғоялардан  келиб чиққан ҳолда  “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, яқинда тиббиёт ходимлари бўлган партиянинг фаол 100 га яқин аъзоларининг  Шаҳрисабз шаҳрига саёҳати ташкил қилинди. Саёҳат давомида иштирокчилар Шаҳрисабздаги Амир Темур хиёбони, “Оқ сарой” мемориал мажмуаси,  Қўк гумбаз масжиди каби 10 дан ортиқ тарихий ёдгорликлар билан бир қаторда Амир Темур ва Мақом музейлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Маданий хордиқ олиш билан бирга, маънавий билимга ҳам эга бўлдилар. 

Таъкидлаш жоизки, “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  Қашқадарё вилояти департаменти билан бирга бой маданий меросга эга бўлган Шаҳрисабзда муқаддас қадамжолар, қадимий обидалар ва экотуризмни ривожлантириш учун қулай манзиллар бўйича янги сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш, туристик хизматлар сифатини янада яхшилаш борасида кўплаб истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Буларнинг барчаси вилоятга келувчи сайёҳлар сонининг ортиши, ички туризмни ривожланиши, энг муҳими, аҳоли бандлигини таъминлаш ва келажакда Қашқадарё вилоятини сайёҳлар, тарихчи олимлар ва зиёратчилар кўп келадиган севимли масканга айлантиришга хизмат қилади. 



Алимардон Раҳматов,
ЎзМТДП Қашқадарё вилояти кенгаши девон раҳбари


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz