ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


Миллий ҳунармандчилик – миллат фахри! 19.08.2019

Миллий ҳунармандчилик – миллат фахри!

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Марказий банк вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик – миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Партия вилоят кенгаши фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, Марказий банк вилоят бошқармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси масъул ходимлари, ҳунармандлар, касаначилар, оилавий тадбиркорлар ва маҳалла фаоллари иштирок этган мулоқотда мамлакатимизда миллий ҳунармандчиликни тараққий эттириш борасида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида сўз юритилди.

photo_2019-08-19_10-19-51.jpg

Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг дастуриламал бўлаётгани таъкидланди.

- Мулоқотни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - партия фаоллари, депутатлар томонидан ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммолари ҳамда ўйлантираётган масалалаларни ўрганишдан иборат, - дейди партия вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов. - Чунончи, юксак эстетик қимматга эга бўлиб келган миллий ҳунармандчилик турларини қайта тиклаш ва ривожлантириш, қадимги бадиий - ҳунармандлик мактабларининг анъаналарини сақлаб қолиш “Миллий тикланиш” партиясининг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Бу борада партиямиз фаоллари ва депутатларимиз амалий ишларни олиб бормоқдалар.

Қизғин кечган очиқ мулоқотда қатнашган ҳунармандлар ўз фикр-мулоҳазаларини, муаммоларини айтишди.

photo_2019-08-16_19-58-49.jpg

Жумладан, “Ҳунарманд” уюшмаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими аъзоси Шохрух Темиров ёшлигидан миллий либосларга қизиқишини, миллий либосларни такомиллаштириб, уларни қайта жонлантириш бўйича ўз лойиҳаси борлигини айтиб, ушбу лойиҳани амалга оширишда ёрдам сўради.

Ҳунарманднинг бу мурожаати тегишли масъуллар томомнидан кўриб чиқилиши айтилди.

photo_2019-08-19_10-19-52.jpg

- Келгусида мен бобокалонимиз Амир Темур ва Темурийлар давридаги миллий либосларни қайта яратиш ва улар асосида Шаҳрисабз шаҳрида катта кўргазма ташкил этишни ўз олдимга мақсад қилганман ва бу юртимиз равнақига, воҳа туризми ривожига катта ҳисса қўшишига ишонаман, - дейди Шаҳрисабзлик ҳунарманд Шохрух Темиров.

Шунингдек, очиқ мулоқотда ҳунармандларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, соҳани янада ривожлантириш борасидаги таклифлар тингланди. Уста-ҳунармандларнинг барча саволларига масъуллар жавоб беришди.

photo_2019-08-16_20-00-33.jpg

Якунда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Унда иштирокчилар вилоятдаги уста ва ёш ҳунармандларнинг қўл меҳнатлари билан танишдилар.

 

ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz