ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


Партия сайловолди Платформаси лойиҳаси қашқадарёлик фаол хотин-қизлар муҳокамасида 23.08.2019

Партия сайловолди Платформаси лойиҳаси қашқадарёлик фаол хотин-қизлар муҳокамасида


Қарши шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Аёл – миллат овози” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Партиянинг вилоят ҳамда Қарши шаҳар кенгашлари ҳамкорликда ташкил этилган мазкур давра суҳбатида “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Қарши шаҳар бўлими раҳбари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходимлари, Қарши шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси, маҳаллалардаги хотин-қизлар масалалари бўйича тегишли масъуллар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳасида хотин-қизлар масаласида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Сайфулла Маҳматмўминов суҳбат аввалида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган миллий қонунчилик ижросини таъминлаш муҳим аҳамият касб этаётгани, жамиятда аёллар фаоллигини оширишдан кўзланган мақсад ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, нотиқ йиғилганларга партия Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳасида хотин-қизлар масаласида белгиланган вазифалар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, тадбирда бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига эришиш, уларнинг диний ва дунёвий илмини ошириш, гендер тенглик ва репродуктив саломатликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатига жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳо берилаётгани бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар юритилди. 

Мулоқот сўнгида иштирокчилар "Миллий тикланиш" демократик партиясининг дастурий вазифалари ва сайловолди Платформасига ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар

 

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz