ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


29.07.2019

Тарғибот тадбирлари самара бермоқда (ми?)



Маълумки, партия ташкилотлари томонидан ўтказиладиган ҳар қандай тадбар энг аввало ўша партиянинг ғояси, мафкураси ва дастурий мақсадларини тарғиб қилишга, уларни аҳоли орасида илгари суришга қаратилган бўлади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан ҳам партия мақсадларини илгари суришга қаратилган кўплаб оммавий-сиёсий, маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, мулоқотлар, семинарлар, конференциялар, ўқувлар, фестиваллар, форумлар ўтказиб келинмоқда.

Тадбирларни янада жонли, таъсирчан, мароқли ўтказиш учун янги ғоялар, усул ва йўллари ўйлаб топил топилаяпти.

Бевосита рақамлар мисолида айтадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партия вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари томонидан фақатгина мафкура йўналишида турли мавзулардаги 123 та тадбир, яъни давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, учрашувлар ўтказилди. Уларда 19 минг нафардан зиёд партиямиз аъзолари ва кенг жамоатчилик иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартдаги ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус ижроси бўйича ҳам кенг миқёсда тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, партия ташкилотлари фаоллари томонидан тўртинчи ташаббус ижроси доирасида – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида вилоятдаги умумтаълим ўрта таълим мактаблари, касб‑ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирокида “Сиз қайси китобни ўқигансиз?”, “Китобим-офтобим”, “Ёш китобсеварлар”, “Китобнинг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни” каби кўплаб мавзуларда тадбирлар ўтказилди. Бу тадбирларда мингдан зиёд ёшлар иштироки таъминланди.

Партия ходимлари, БПТ етакчиларининг сиёсий, маънавий-мафкуравий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг иш малакасини ошириш мақсадида “Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янги босқичга кўтаришдаги асосий вазифалар”, “Сиёсий партия – фуқоролик жамияти институти”, “ЎзМТДП электорати манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги, “Партия дастурий мақсад ва вазифалари ҳаётга тадбиқ этилишида БПТларнинг ўрни” мавзуларида турли тадбирлар, ўқув семинарлари, давра суҳбатлари ўтказилиб, уларда ўқувчи ёшлар, талабалар, маҳаллалар фаоллари иштирок этди.

Шунингдек, ЎзМТДП вилоят, туман, шаҳар кенгаши раислари ҳамда партия фаоллари, тегишли ҳудудий ҳокимликлар томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топиш мақсадида учрашувлар, сайёр қабуллар ташкил этилди.

Жумладан, Қамаши туманида “Аҳоли билан учрашув-муаммолар ечими”, Нишон туманидаги Дўстлик МФЙда ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси С.Махматмўминов ва туман Кенгаши фаоллари, депутутлар ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят марказидан 85 километр, туман марказидан 55 километр узоқликда жойлашган Чироқчи туманининг Хушали МФЙда хотин-қизлар ўртасида “Жисмоний ва руҳий баркамоллик сари!” мавзусида соғломлаштириш акцияси ўтказилди. Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва зарарли одатлардан асраш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур акцияда етти юздан ортиқ хотин-қизлар иштирок этдилар.

Аҳамиятлиси, бу каби тадбирларнинг сон жиҳатидан эмас, сифат жиҳатидан фойдали бўлишига эътибор қаратилиб, улардан кўзланган мақсадага эришилаётган ёки йўқлиги ҳам танқидий таҳлил қилиб борилмоқда.

 


Акрам ТУЛАГАНОВ,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz