ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


ЎзМТДП Чироқчи туман кенгаши ташаббуси билан “Миллий гиламчилик” ўқув курси ташкил этилди 23.05.2019

ЎзМТДП Чироқчи туман кенгаши ташаббуси билан “Миллий гиламчилик” ўқув курси ташкил этилди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Чироқчи туман кенгаши ва депутатлари томонидан партиянинг "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш борасида амалий ишлар қилиб келинмоқда.

Партия фаоллари томонидан ҳудуддаги маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида бир гуруҳ ёшлар томонидан бирор-бир ҳунарни эгаллаш, ўз бизнесини йўлга қўйиб, қўшимча даромад топиш истактаклари маълум қилинган эди.

Партия ташаббуси билан ёшларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда, туман Ёшлар маркази қошида “Миллий гиламчилик” ўқув курси ташкил этилди.

– Ўқув курсида бир вақтнинг ўзида 10 нафар ёшга ҳунар ўргатиш имкониятимиз мавжуд, – дейди курс раҳбари Ҳулкар Тўхтабоева. – Улар бу ерда ушбу ҳунарнинг барча сир-асрорларини мукаммал ўрганишади. Шундан сўнг мустақил равишда гиламчилик билан шуғулланишлари мумкин.

"Уйма-уй" лойиҳаси доирасида аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 


Ситора Махмудова,
“Ёшлар қаноти” фаоли



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz