ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қашқадарё вилояти


ЎзМТДП ташабббуси билан Миришкорда "Маҳалла кутубхонаси" ташкил этилди 31.05.2019

ЎзМТДП ташабббуси билан Миришкорда "Маҳалла кутубхонаси" ташкил этилди


Камол топиб келаётган авлодни, биринчи навбатда, китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, уларда матбаачилик маҳсулотларига қизиқишни кучайтириш Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг устувор вазифаларидан саналади.

Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ЎзМТДП Миришкор туман кенгаши томонидан тумандаги ахборот-ресурс марказлари фаолияти ўрганилиб, ўрганиш натижалари партиянинг халқ депутатлари туман Кенгашидаги гуруҳи ташаббуси билан Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилган ва Кенгашнинг “Миришкор туманида кутубхоналар, китоб дўконлари фаолиятини ташкил этиш, таълим муассасаларида ахборот-ресурс марказларини белгиланган талаблар асосида ишлашини таъминлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.


Яқинда мазкур қарор ижроси доирасида туманнинг Янгиобод қишлоғидаги 15-умумтаълим мактаби қошида "Маҳалла кутубхонаси" ташкил қилинди.

Кутубхонада китобхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу эса аҳоли, айниқса ёшларнинг китоб мутолаасига бўлган иштиёқи ошишига хизмат қилмоқда.

Дурдоналар дурдонаси саналган китобнинг инсон ҳаётида тутган аҳамияти беқиёс. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, болаларга адабиётларни овоз чиқариб ўқиб бериш, ота-она ва болалар ўртасидаги ижобий ҳис-туйғуларни уйғотади, соғлом оилавий муҳитни шакллантиради. Шундай экан, юртимиз келажаги бўлмиш фарзандларимиз қўлига имкон қадар кўпроқ китоб тутқазайлик!

 

 

Нуриддин ХОЛОВ,
ЎзМТДП фаоли



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz