ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Юксакларда ҳилпирайвер, юртим байроғи! 23.12.2018

Юксакларда ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Урганч шаҳридаги Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида 60 метрлик флагштокда мамлакатимиз байроғи ўрнатилгани вилоят аҳлини беҳад қувонтирди. Кўкда ҳилпираб турган байроғимиз, Ватанимиз рамзига монанд юртдошларимизнинг қалбида тоғдек юксак туйғуларни жўш урдирди. Ҳа, она диёримиз байроғи ҳам киндик қонимиз тўкилган заминдек муқаддас, унгадир барча эҳтиромимиз.

Бугун ушбу байроқ пойида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Давлатимиз байроғи — ғуруримиз, ифтихоримиз тимсоли” мавзусида ташкил этилган ёшлар билан учрашувда ҳам байроғимизнинг фуқароларимизни ватан равнақига ҳисса қўшишга сафарбар этувчи аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирни партия Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов очар экан, ўз Ватанини севган ҳар бир фуқаро унинг байроғига ҳам чексиз ҳурмат кўрсатиши лозимлигини, шу боисдан ҳам бугунги кунда мамлакатимизнинг бир неча шаҳарларида кўкка бўй чўзган давлатимиз байроғи ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.  

- Тарихий қадриятларимиз асосида ишлаб чиқилган, ўтмиш, бугунги кун ва келажакни акс эттирувчи Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғига эҳтиром кўрсатиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи ҳисобланади, -деди Ражаббой Рўзметов. – Шу билан бирга байроғимиз мамлакатимиз довруғини бутун дунёга таратиш, юртдошларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат туйғуларини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади.

 Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи мамлакатимиз довруғини бутун дунёга таратиш, юртдошларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат туйғуларини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади.


ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz