ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Cайлов кодексининг долзарблиги ва аҳамияти нимада? 16.07.2019

Cайлов кодексининг долзарблиги ва аҳамияти нимада?


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан тизимда фаолият юритаётган ходимларининг билим ва маҳоратини оширишга қаратилган сиёсий ўқувнинг навбатдагиси “Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов тўғрисидаги” янги таҳрирдаги Қонуни мазмун-моҳияти” мавзусига бағишланди.

Партиянинг Хоразм вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур ўқувда Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида атрофлича тўхталиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қайд этилганидек, Истиқлол йилларида мамлакатимизда демократик сайловлар ўтказиш, том маънода, муҳим ижтимоий-сиёсий анъанага айланди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Сайлов жараёнларида барчамизнинг, аввало, дунёқарашимиз, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятимиз, гражданлик позициямиз яна бир бор намоён бўлади”.

Мамлакатимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари халқаро нормалар ҳамда демократик принципларга тўла жавоб беришида миллий қонунчилик ва сайлов амалиётимизнинг аҳамияти бениҳоя катта. Шу боисдан ҳам давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган илк Мурожаатномасида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифаси устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган эди.

Сиёсий ўқувда “Сайлов кодексининг долзарблиги ва аҳамияти нимада?” сингари бир қатор саволлар юзасидан чуқур муҳокамалар бўлди. ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девони Мафкуравий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича бош мутахассиси Сардор Аитбоев сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Сайлов Кодексининг долзарблиги ва аҳмияти ҳаётимизда муҳим ўрин тутувчи сайлов қонунчилиги ва амалиётининг ҳозирги ҳолати билан бевосита боғлиқ эканлигини қайд этди.

Сайлов кодекси 2 қисм, яъни умумий қисм — 6 боб ва махсус қисм — 12 боб, жами 18 боб, 103 моддадан иборат бўлиб, унга 26 та янги асосий қоидалар қиритилгани билан аҳамиятлидир. Сиёсий ўқувда Сайлов Кодексида ўз ифодасини топган миллий сайлов қонунчилигимизга оид янгиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, муддатидан илгари овоз бериш ва сайлов куни овоз бериш учун ягона сайлов бюллетенини жорий этиш орқали “сайлов варақаси” тушунчаси чиқариб ташланаётгани, сайловларни ўтказиш ёки ташкил этишнинг бошқа масалалари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби киритилаётгани, сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида сайловчиларнинг бир ёки бир нечта номзодларни ёхуд партияларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши мумкинлиги белгиланаётгани, овоз бериш жараёнида сайловчиларга бир нечта белгилардан  бирини қўйиш имконияти берилаётгани хусусидаги муҳим маълумотлар эътибордан четда қолмади.

 


ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz