ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Мўжиза яратар аёл қўллари 09.09.2019

Мўжиза яратар аёл қўллари


Меҳр булоғига қиёс аёл қалби ҳамиша гўзалликка интилиб яшайди. Эзгуликка ошно нафис кўнгил қудрати эса бениҳоя юксак. Ана ўша қудрат аёлга куч беради, яратувчанликка ундаб туради.

“Мўжиза яратар аёл қўллари”. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган кўрик-танлов ана шундай номланди. Даставвал, беллашувнинг туман, шаҳар босқичлари ўтказилган эди. Унда ғолиб бўлган қизлар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш истаги билан Урганч тиббиёт коллежининг фаоллар залида жам бўлдилар.

photo_2019-09-09_11-01-51.jpg

Бугунги кунда хотин-қизлар ўртасида миллий ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунарманд аёлларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этаётир. Мазкур кўрик-танлов ҳунармандчилик, миллий дизайнерлик фаолиятини олиб бораётган аёллар ва қизларимизнинг истеъдодларини ривожлантириш, ўзбек қизларининг кийиниш маданияти ва маънавий қиёфасини шакллантиришда миллий қадриятлар ҳамда замонавий талаб-тамойилларининг уйғунлашуви ҳақидаги ғояни улар онггига сингдириш ва мустаҳкамлаш, замонавийлик тушунчаси, унинг меъёрлари ҳақида кенг тасаввур уйғотиш, энг муҳими, ёш қизларимизнинг ўзбекона қадриятларга хос кийиниш маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилди.

“Таништирув”, “Эркин мавзу”, “Миллий либослар кўргазмаси” шартларида билим, тажриба, қобилият ва маҳорат синашган қизларимизнинг ҳар бири қўли гул чевар, нафис буюмлар ижодкори, гўзаллик яратувчиси...

photo_2019-09-09_11-02-25.jpg

– Ҳунарли хор бўлмас, дея бежиз айтишмайди. Бу менинг ҳаётдаги шиорим. Ўн йилдан зиёд вақт мобайнида тикувчилик қилиб келяпман. Юзлаб шогирдлар тайёрладим, - дейди танлов қатнашчиси Гулнора Аллаёрова. – Бежирим, чиройли либосларга ҳамиша харидор топилади. Фақат иштиёқ билан сифатли ишлаш керак. Шу боисдан бўлса керак, моҳир тикувчи қўлидан чиққан маҳсулотлар ҳамиша севиб харид қилинади. Либосларимда кўпроқ, миллий, ўзбекона руҳни акс эттиришга интиламан. Кўплаб корхоналар билан шартномалар тузганмиз. Бугунги кунда тикувчилик цехимизда улар таклифлари асосида кийим-кечаклар тайёрланмоқда.

photo_2019-09-09_11-02-26.jpg

Танлов натижаларига кўра, беллашувда Урганч шаҳридан иштирок этган Гулнора Аллаярова биринчи, Гурлан туманидан Шаҳноза Қаландарова ҳамда Хонқадан Каромат Аҳмедовалар иккинчи, Қўшкўпир туманидан Соҳиба Юмитбоева учинчи ўринларга муносиб кўрилди.

Тадбирда Партия вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари, депутат аёллар, Урганч тиббиёт коллежи ўқувчи қизлари иштирок этдилар.

photo_2019-09-09_11-02-28.jpg 



Нигора НУРЛАЕВА,
ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгашининг
хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини
ошириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz