ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Аҳолини қийнаётган муаммолар ойдинлашди 26.07.2019

Аҳолини қийнаётган муаммолар ойдинлашди


Мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий қилишга, шу орқали одамларни ўйлантираётган турли масалаларни, қийнаб келаётган муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этишга доир ишлар тобора жадал тус олмоқда.

Инсон ҳаётда ва меҳнат фаолиятида муаммоларга дуч келиши мумкин. Уларни бартараф этиш ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолларда у, албатта, жамиятнинг, давлатнинг кўмагига эҳтиёж сезади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, партия мамлакатимизда ўзига хос аҳамият касб этувчи сиёсий куч сифатида аҳоли талаб ва таклифларини ўрганиш, муаммоларини бартараф этиш, халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги вазифаларини тўла-тўкис адо этиб келмоқда.

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгашининг жорий йилнинг июль ойидаги режа жадвалига асосан сайёр қабулларнинг навбатдагиси Гурлан туманида ташкил этилди.

Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш, халқимиз оғирини енгил қилиш мақсади кўзланган сайёр қабулда партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов сўзга чиқиб, айни йўналишда партия ташаббуси билан олиб борилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталди.

Фуқароларга қулайликлар яратиш, уларнинг турмуш шароити яхшиланишига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, турли йўналишларда хизмат кўрсатиш сифатларини яхшилаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шундан сўнг фуқароларнинг мавжуд муаммолари, уларни қизиқтираётган айрим масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

– Сув таъминотидаги узилишлар, етишмовчиликлар маҳалладошларимиз учун энг оғриқли масала бўлиб қолмоқда. Ҳовлимиздаги томорқалардан унумли фойдаланишимиз учун Боғистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан Фидокор маҳалласининг Бобораҳим Машраб кўчасига оқар сувни олиб келинишида кўмакка муҳтожмиз. Шунингдек, тоза ичимлик сувига бўлган зарурат эса ечими мушкул муаммо сифатида ҳамон бизни қийнаб қўймоқда, - дейди Гурлан туманидаги Фидокор маҳалласи, Бобораҳим Машраб кўчаси 25-уйда яшовчи Собир Раҳимов ўз мурожаатини баён қилар экан.

Маҳалланинг Жалолиддин Мангуберди кўчаси, 22-уйда истиқомат қилаётган Ирода Шукурлаеванинг икки ёшли фарзандига тегишли тартибда нафақа пулини олишга муҳтожлиги, Хоразм кўчасида яшовчи Шукуржон Аллаберганованинг невараси 5-сон мактабгача таълим муассасасига қабул қилиниши учун Давлат хизматлари маркази туман бўлимига навбатга қўйилганлиги, аммо, бир ярим йилдан буён навбати келмаётганлиги, Жалолиддин Мангуберди кўчаси 67-уйда истиқомат қилувчи Марям Худайберганованинг кўча худудига тоза ичимлик сувини етказиш учун сув қувурлари сотиб олиш лозимлиги, Аму Соҳили кўчаси 4-уйда яшаётган Назир Қазақовнинг мазкур кўчага тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш учун симёғочларга мухтожлик сезилаётгани, Бобораҳим Машраб кўчаси 25-уйда яшовчи Собир Раҳимовнинг Фидокор маҳалла фуқаролар йиғинига алоҳида бино зарурлиги, мазкур маҳалла фуқароси Дилафруз Рахимованинг намунали уй-жойга эхтиёжи борлиги тўғрисидаги мурожаатлари ҳам эшитилди.    

Сайёр қабулда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашига партиядан сайланган депутат Шавкат Ражабов ҳам иштирок этиб, муаммоларни атрофлича ўрганиб, уларни бартараф этилишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишини билдирди.

Мазкур мурожаатлар асосида тегишли идора-ташкилотларга белгиланган тартибда ёзма мурожаат йўллаш ва ижросини назорат қилиш, амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида фуқароларга ўз вақтида маьлумот бериб бориш бўйича тегишли тартибда йўл-йўриқлар ишлаб чиқилиб, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

Умрбек МАҲМУДОВ,
ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши
девони етакчи муатахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz