ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Аниқ, асосли ва халқчил таклифлар – мақсадлар рўёби сари муҳим қадам 15.08.2019

Аниқ, асосли ва халқчил таклифлар – мақсадлар рўёби сари муҳим қадам


Хабар берганимиздек, Урганч шаҳридаги “Khorezm palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Хоразм вилоят кенгаши томонидан партия Дастури ҳамда 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда партия Хоразм вилоят кенгаши аъзолари, шаҳар ва туман партия ташкилотлари ходимлари, халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгаши депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳлари аъзолари, Хоразм Маъмун академияси олимлари, вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар қатнашдилар. Шунингдек, очиқ мулоқотда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Мухамеджанова ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази қошидаги “Маърифат тарғиботчилари” жамияти раиси Бахтиёр Хусанов, Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари, Хоразм вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Гулсара Қурбанбаевалар иштирок этди.

photo_2019-08-15_18-52-24.jpg

Очиқ мулоқот иштирокчилари партия Дастури, сайловолди Платформаси хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, унда муҳим вазифалар акс этиши ва улар электорат манфаатларига хизмат қилиши лозимлигини таъкидладилар. Партия фаоллари, депутатлар, олимлар, профессор-ўқитувчилар томонидан қатор таклифлар ҳам билдирилиб, партиянинг умумсиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳасида белгилаб олган муҳим вазифалари, уларни янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар ҳам билдирилди.

photo_2019-08-15_18-52-19.jpg

Жумладан, партия фаоли, тиббиёт фанлари доктори, профессор Равшан Абдуллаев партиянинг аҳоли соғлиғини сақлаш билан боғлиқ муҳим вазифалари юзасидан алоҳида тўхталиб, халқ табобатини йўлга қўйиш, бу бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш, Оролбўйи ҳудудларда яшовчи аҳолига дотация бериш масалалари билан боғлиқ таклифларни билдирди.

photo_2019-08-15_18-52-22.jpg

Партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳасида ўз аксини топганидек, “ислоҳотларнинг янги босқичида одамлар учун жуда муҳим бўлган соҳалар – соғлиқни сақлаш, таълим, аҳолини табиий газ, электр энергия ва ичимлик суви билан таъминлаш, коммунал хизматлар, йўл қурилиши, ички ишлар органлари фаолияти соҳасидаги мавжуд ҳолатни яхшилаш бўйича ишларни сезиларли равишда фаоллаштириш зарур. Одамлар ташвиш ва муаммолари билан яшаш давлат тузилмаларининг ҳар бир ходими учун бош мезон ва энг муҳим вазифа бўлиши керак.

Партиямиз одамлар ижобий ўзгаришлар натижаларини узоқ келажакда эмас, балки бугун кўришлари, уларнинг неъматларидан ҳозир ва шу ерда баҳраманд бўлиши керак деган принципиал ёндашув тарафдори...”

photo_2019-08-15_18-52-21.jpg

Очиқ мулоқот давомида халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Дилдора Раззоқова партиянинг миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз ифодаси, ҳунармандликнинг кенг тарқалган тури — гиламдўзлик анъаналарини сақлаб қолиш, ривожлантириш, уни авлоддан-авлодга бус-бутун етказиш, соҳани кенг тараққий эттириш борасидаги ташаббусларини янада жонлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, жумладан, Гиламдўзлар ассоциациясини ташкил этиш зарурлигини қайд этиб ўтди.

photo_2019-08-15_18-52-25.jpg

Шунингдек, очиқ мулоқотда қонунчилик тизимини, ахборот соҳасини янада такомиллаштириш билан боғлиқ муҳим ва долзарб таклифлар билдирилди. Жумладан, халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Меҳрибон Тиллаева Депутатлик мақоми тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш, атамашунослик комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, давлат тасарруфидаги матбуот нашрларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш лозимлиги тўғрисида алоҳида тўхталди.

Очиқ мулоқотда ўртага ташланган саволлар, билдирилган таклифлар асосида партия сайловолди Платформасини янада мукаммал ҳолга келтириш, бу каби дебатларни мунтазам ўтказиш зарурлиги қайд этилди.


Гулноза УМИРОВА.


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz