ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Антик даврга оид Сулаймонқалъа муҳим туристик йўналишга айланади 05.10.2018

Антик даврга оид Сулаймонқалъа муҳим туристик йўналишга айланади

Аввал хабар қилганимиздек, маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан  ЎзМТДП  ҳудудий ташкилотлари томонидан кенг миқёсда иш олиб борилмоқда.

Бугун партия Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов партия Хоразм вилоят Кенгашида бу юзадан ташкил этилган ишчи гуруҳи билан биргаликда Ҳазорасп туманидаги антик даврга мансуб Сулаймонқалъа ёдгорлигида бўлиб, қалъани асраб-авайлаш, унинг туристик салоҳиятини рўёбга чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

hjkhjkhjktrwert.jpg

Кейинги йилларда қалъада кенг миқёсда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш юзасидан Ҳукумат қарори қабул қилинди. Хўш, ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш борасида бугунги кунда Сулаймонқалъа ёдгорлигида қандай ишлар амалга оширилди?  Қалъа девори атрофларида қурилиш таъмирлаш ишлари ҳомийларни жалб этган ҳолда амалга оширилмоқда. Қалъа орқа томонида мехмонхона, ошхона, ҳунармандчилик дўконлари учун бинолар қурилди. Қалъанинг олд томонида тунда ёритиладиган 310 метрлик пиёдалар йўлакчаси ётқизилмоқда ва туристик саёҳат автомобиллари учун йўл бунёд этиш бўйича ишлар бошланди. Заҳ сувларни қочириш учун заҳкаш қазилди.

Партия етакчиси мутасаддилар билан суҳбатлашар  экан, Сулаймонқалъанинг туристик жозибадорлигини рўёбга чиқариш юзасидан режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш муҳим вазифа эканлигини таъкидлади.

                                                   

 

ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz