ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Аждодлар илмий меросини англаш — миллий-маънавий тикланиш жарёнида муҳим ўрин тутади 07.09.2018

Аждодлар илмий меросини англаш — миллий-маънавий тикланиш жарёнида муҳим ўрин тутади

Айни кунларда серқуёш диёримизда жаҳон илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган буюк аллома Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1045 йиллиги муносабати билан кенг миқёсда маърифий тадбирлар ўтказилиб, ёшларимизга Берунийнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти хусусида  атрофлича маълумот берилмоқда.

Бу ўғил-қизларимизда ўзликни англаш туйғусини ўстиришда  муҳим аҳамият касб этади.

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч шаҳридаги Ал-Беруний ёдгорлик мажмуасида “Буюк алломаларимиз илмий-ижодий мероси – халқимиз йўлини ёритувчи тафаккур машъали” мавзусида ўтказилган тадбирда ҳам Беруний қолдирган бой илмий мероснинг оламшумул аҳамияти     хусусида сўз юритилди.

Олимлар, Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч  филиали талабалари ва Урганч тиббиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари  иштирок этган мазкур тадбирни партия вилоят кенгаши девони раҳбари  Ғофуржон Юсупов кириш сўзи билан очиб, серқуёш диёримизда илм-у маърифат жуда қадим замонлардаёқ гуллаб-яшнагани бутун дунё халқларининг ҳавасини уйғотишини ва бу  юртдошларимизнинг дилини фахр-ифтиҳорга тўлдиришини, миллий ўзлигимизни англашимизга ёрдам беришини  таъкидлади.

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси халқимизда милий ўзликни англаш ҳиссини ўстириш ишига кўмаклашар экан, ўзининг  сайловолди Платформасида тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига чуқур меҳр-ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби кенг кўламли  вазифаларни белгилаган, -деди Ғофуржон  Юсупов ўз сўзида. - Ўз миллати тарихини билган, ва шу тарих билан фаҳрланган ёшларимиз, албатта Ал-Беруний ва бошқа буюк  аждодларимиз каби фан оламидаги ўз кашфиётлари, оламшумул ютуқлари билан Ватанимиз шухратини дунёга ёя оладилар.

Тадбирда таъкидланганидек, дунё илм-фани  ривожида  оламшумул  ўрин  тутган буюк аллома Абу Райҳон Берунийнинг номи неча асрлардан буён инсоният қалбида яшаб келмоқда. Алломанинг турли фан соҳаларига доир  асарлари ҳали ҳамон илм-фан  аҳлини  ҳайратга солади. Бу  асарлар кўп замонлар  билимлар тараққиётида ҳал қилувчи ўрин эгаллаб келди ва жаҳон илм-фанининг юксак чўққиларини ташкил этди. Беруний бобомизнинг илмий фаолиятлари шу қадар кўп қиррали-ки, деярли ҳар қандай фан мутахассиси уларни ўз фанининг вакили, деб дадил айта олиши мумкин.

Тадбирда таниқли олимлар Берунийнинг яратган кашфиётлари ҳақида ўқувчиларга қизиқарли тарзда маълумотлар бердилар, ёшларни ёдгорлик мажумуасида ташкил этилган музей экспонатлари билан яқиндан таништирдилар.

Тадбир   ёшларда катта таассурот қолдирди.

 

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши Матбуот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz