ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Болажонлар меҳр-муҳаббат, эътибор оғушида 01.06.2019

Болажонлар меҳр-муҳаббат, эътибор оғушида


Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқ. Фарзандларга бўлган чексиз меҳру муҳаббат, улар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, камолоти учун барча шароитларни яратиш эзгу қадриятларимиздандир.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Болажон халқ” шиори остида “Депутат билан саёҳат” лойиҳаси доирасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларининг Хива “Ичон-Қалъа” давлат музей қўриқхонасига саёҳати ташкил этилди.

photo_2019-06-01_09-48-51.jpg

Унда ЎзМТДП Хива туман кенгаши фаоллари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия вилоят Кенгашининг ташаббускор аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирда ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов иштирок этиб, мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор, фарзандларни барамол авлод қилиб вояга етказишда улар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилишнинг аҳамияти хусусида алоҳида тўхталди.

photo_2019-06-01_09-48-46.jpg

Президентимиз ташаббуси билан бу борада ҳаётга татбиқ этилаётган улкан лойиҳалар, амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз олган депутатлар уларнинг мазмун-моҳиятини ўқувчи ёшларга баён этдилар. Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати Дилдора Раззақова тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлаб, ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади, дилдан суҳбатлашди.

photo_2019-06-01_09-48-44.jpg

Сайёҳат давомида  Хива “Ичон-Қалъа” давлат музей қўриқхонасидаги мақбаралар зиёрат қилинди. Ўқувчи ёшлар бу ердаги музейлар фаолияти билан ҳам танишдилар. Жумладан, замон талаблари даражасида янгидан ташкил этилган “Қадимги Хоразм тарихи”, “Хоразмшоҳлар”, “Хива хонлиги тарихи” “Хоразм табобати тарихи” доимий кўргазмалари, “Хон қозихонаси”, “Хон қабулхонаси”, “Зарбхона” интерьерлари уларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир давомида партия вилоят кенгаши томонидан ўқувчиларга байрам туҳфаси сифатида турли бадиий китоблар, эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-06-01_09-48-47.jpg

ЎзМТДП Хоразм вилояти туман, шаҳар кенгашлари “Аёллар қаноти” ҳамда “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган бир қатор тадбирлар мактабгача таълим муассасаларида бўлиб ўтмоқда. “Маърифат карвони” акцияси доирасида “Болаларга беринг дунёни” мавзуларидаги тадбирлар, “Болажон халқ” шиори остида “Менинг севимли китобим” викториналари юқори савияда, мазмунли ва қизиқарли ташкил этилди.

 


ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz