ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Cеҳрли созлар тараннуми 12.07.2019

Cеҳрли созлар тараннуми


Куй, қўшиқ қалбимизга қувонч, ҳаётимизга мазмун бағишлайди. Бахтиёр ва шодон кунларимиз уларсиз татимайди. Айниқса, миллий чолғу асбобларидан тараладиган ўзига хос, анъаналаримиз ва қадриятларимизга мутаносиб оҳанграболарни тинглаб, ҳар биримизда миллий ғурур, Она Ватанга муҳаббат туйғулари ортиб боради, юксалади.

Улуғ санъат дарғалари бу йўналишда бебаҳо асарларни яратганлар, қойилмақом ижро қилганлар. Улар ижоди чинакам мактаб вазифасини ўтайди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мусиқа санъатига ихлоси баланд ёш авлодга бебаҳо мерос – миллий чолғучилик санъати тарихи, анъаналарини ўргатиш ниҳоятда муҳим. Болаликда ато этилган ҳар қандай истеъдод келажакда маҳоратга айланиши учун, албатта, уни тарбиялаш зарур.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Урганч шаҳар кенгаши ташаббуси билан Урганч шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаб интернатидаги “Мусаввир” болалар оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Миллий чолғу асбоблари таронаси” мавзуида тадбир ўтказилди.

Унда санъат мактаблари ўқитувчилари, ўқувчилар, партия фаоллари иштирок этдилар. Тадбирда болажонлар дутор, рубоб каби миллий чолғу асбоблари билан яқиндан танишдилар, ижро усулларини катта қизиқиш билан ўргандилар. Улар ёрдамида ижро этилган тароналарни мароқ билан тингладилар, бевосита ўзлари ҳам чалиб, маҳоратларини шакллантиришга интилдилар.

Тадбир ЎзМТДП Қўшкўпир туман Кенгаши томонидан ҳам юқори савияда ташкил этилди. Қўшкўпир тумани “Чаманзор” маҳалласидаги “Дўстлик” болалар оромгоҳида бўлиб ўтган бу тадбирда ўқувчи ёшлар фаол қатнашдилар. Дутор, рубоб, доира, най орқали ижро этилган сеҳрли, хуш созлар уларни мафтун қилиб, кўтаринки кайфият улашди. Мазкур тадбир болаларнинг руҳий-маънавий дунёсини ва маданий савиясини ўстириб бориш, уларга миллий мусиқа санъати ва миллий чолғу асбобларининг сеҳрини кўрсатиш орқали ёш авлодни мусиқа санъатига ошно этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

 

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz