ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Депутат сўровидан сўнг… 13.08.2019

Депутат сўровидан сўнг…


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашига 12-Ших сайлов округидан сайланган депутат Бахтиёр Бобоев “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида аҳоли хонадонларига ташриф буюрганида, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи Тохир Отаевнинг фарзанди – Нормухаммад Отаев 1-гуруҳ ногирони экани, ногиронлик аравачасига муҳтожлиги аниқланди. Маълум бўлишича, бундан бир неча йиллар аввал бахтсиз ҳодиса оқибатида Нормуҳаммад аканинг ҳар иккала оёғи ҳам ишламай қолган.

Хонадонига кириб борар эканмиз, Тохир ота чексиз қувонч билан бизни қарши олди. Боиси, фарзандини қийнаб келаётган оғриқли масала ижобий ҳал этилди – депутат Бахтиёр Бобоевнинг ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасига юборилган депутатлик сўрови натижасиз қолмади. Фуқарога ногиронлик аравачаси олиб келинди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 декабрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони жамиятимизда айни шу йўналишда амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг жамият ҳаётига мослашувини таъминлаш, кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар самарадорлигини оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

“Миллий тикланиш” демократик партияси Қўшкўпир туман кенгаши ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари билан биргаликда Нормуҳаммад Отаевга тантанали равишда аравача топширилди. Эътибор ва ғамхўрлик тақдирнинг оғриқли зарбаларидан хира тортган отанинг юзларига нур бағишлади:

– Бугун ўғлимнинг қувончларини кўриб, бошим осмонга етди. Мурожаатимизга беэътибор бўлмаган депутатимизга, қолаверса мутасадди ташкилотларга ташаккур айтаман, - дейди Тохир Отаев.

Депутатлар томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида бартараф этиш, шунингдек, бу борада уларга яқиндан амалий ёрдам бериш ва турмуш даражаларини яхшилаш каби эзгу мақсадга йўналтирилган партия лойиҳалари изчиллик билан давом этмоқда.

 

Ш.ТАНГРИБЕРГАНОВА,
ЎзМТДП Қўшкўпир туман Кенгаши раиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz