ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Энг муҳими – аниқ амалий иш ва унинг натижаси 24.07.2019

Энг муҳими – аниқ амалий иш ва унинг натижаси


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши ўз фаолиятида мафкуравий, маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини оширишга, бу борадаги чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда ўз ишига танқидий нуқтаи назар билан қараб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Электоратимиз ҳамда кенг жамоатчилик орасида партия ғояси, мафкурасини тарғибот-ташвиқот қилиш, партия имиджини ошириш, мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида биринчи ярим йилликда 305 та турли тарғибот тадбирлари ўтказилди. Уларда 18 минг нафардан зиёд партиямиз аъзолари қатнашдилар.

Хусусан, юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни асрашда мамлакатимиздаги барча миллат вакилларининг ягона оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаши, меҳнат қилиши, илм олиши учун яратиб берилган барча шарт-шароит ва имкониятлар, уларнинг мазмун-моҳиятини янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбек – туркман дўстлиги миллатлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорлик намунаси” мавзуида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар юқори савияда ташкил этилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этди.

Жорий йилнинг 11 июнь куни Хоразм Маъмун академиясида “Маданий мерос объектларини асраш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзуида ташкил этилган илмий-амалий конференцияда бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйишга, маданий мерос объектларини имкон қадар асл кўринишида сақлаб қолишни таъминлашга, уларни умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни, хавфсизликни таъминлаш, ёд ғояларга қарши фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, халқимизнинг урф-одатлари ва бойликларига таҳдид соладиган, ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган ғайриинсоний кучлар мавжуд экан, бугунги кунда вояга етаётган навқирон фарзандлар – ёшларни кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш, терроризм, экстремизм ва сепаратизм кўринишлари, шунингдек, бошқа таҳдид ва хавф-хатарларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш мақсадида Хоразм вилоят партия ташкилотлари томонидан “Диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига таҳдиди” мавзуида давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакиллиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда мунатазм ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ёшларимизни мафкуравий хуружлардан асрашда муҳим омил бўлмоқда.

Вайронкор ғояларнинг аҳоли, айниқса, ёш авлод онгини  заҳарлашига йўл қўймаслик эл-юртнинг, фарзандлар келажагини ўйлаган ҳар бир инсоннинг вазифасидир. Оила, таълим муассасалари ҳамда жамоат ташкилотлари диний экстремизм ва терроризм ғояларига қарши курашда бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишлари, ҳар бир ёш онгида ёт, вайронкор маънавий бўшлиқ ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун уларнинг маънавиятини юксалтиришга эътиборни кучайтиришлари лозим. Бу юзадан кенг миқёсда аҳоли, айниқса, ёшларимиз орасида тарғибот ишларини ташкил этишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ҳам фаол иштирок этмоқда.

Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, жамоатчилик билан алоқаларни изчил йўлга қўйиш муҳим вазифалардан биридир.

Жорий йилнинг олти ойи давомида вилоят партия ташкилотлари томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 1466 та чиқишлар амалга оширилди. Партия Қўшкўпир, Шовот, Хонқа, Янгиариқ туманлари ҳамда Урганч шаҳар кенгашлари томонидан ОАВларда тарғибот-ташвиқот ишлари талаб даражасида, самарали амалга оширилди. Бироқ, Хива  туман ҳамда Хива шаҳар кенгашлари бу борадаги фаолиятларини жонлантиришлари лозим.

Фаолиятимизни атрофлича таҳлил қилар эканмиз, кўзга кўринаётган бир қатор камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш зарур. Хусусан, Партия Хива шаҳар, Боғот, Хива туман кенгашлари мафкуравий ва маънавий-маърифий соҳадаги ишларини қониқарли, деб бўлмайди. Мазкур партия ташкилотлари ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиши, белгиланган вазифа ва топшириқларни асоссиз важларсиз ортга сурмасдан ўз вақтида бажаришлари лозим. Бундан бўйин товлашга, турли баҳоналарни рўкач қилишга масъуллар ҳақли эмас.

Энг муҳими, аниқ амалий иш ва унинг натижаси. Шундай экан, мафкуравий ва маънавий-маърифий йўналишдаги ишларимизни талаб даражасида ташкил этишга янада масъулият билан ёндошиб, фаолият самарадорлигини сусайтирмасликка астойдил интилишимиз лозим.

 

 

Сардор АИТБАЕВ,
ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz