ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Фракция аъзолари ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ўрганди 03.04.2019

Фракция аъзолари ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ўрганди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашдилар. Жойлардаги ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, ахборот-ресурс марказлари фаолияти билан танишдилар.

Парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов Ҳазорасп тумани Питнак шаҳридаги Шихлар қиш­лоқ врачлик пунктида бўлганида, у ерда лаборатория жиҳозлари эскиргани, ичимлик суви йўқлиги маълум бўлди.

Ўрганишлар давомида аниқланган барча муаммони ҳал қилиш бўйича ҚВП маъмурияти ва Питнак шаҳарга ҳокимлиги мутасаддилари томонидан тегишли чоралар кўриладиган бўлди.

Депутат Питнак шаҳарчасидаги 4-умумтаълим мактабининг ахборот-ресурс марказини кўздан кечирди. Бу ерда ўқувчиларга мунтазам хизмат кўрсатиб келинади. Шунингдек, компьютер хонаси ҳамда бошқа фан хоналарида яратилган шароитлар билан танишди, инглиз ва рус тили дарс машғулотларини кузатди.

Ёшлик маҳалласида жойлашган 5-мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан ҳам танишилди. Муассаса мудираси Наргиза Қурбонова депутат билан суҳбат чоғида таълим-тарбия маскани биноси таъмирталаб эканлигини, канализация тизими ишламаслигини, бу эса муайян муаммоларни келтириб чиқараётганини айтди.

Сарвар Отамуратов ҳудуддаги ўрганишлари давомида “Авто Сеат” МЧЖ, “Хоразм Питнак Пласт” МЧЖ, “ЎзДонг Хон Ко”, “УзСем Юнг Ко”, “ЎзВонг Тонг ХО”, “Ўз Донг Янг КО” қўшма корхоналарида бўлиб, бу ерда ДАМАS автомобилининг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Қўшма корхоналар жойлашган бино орқасида ярим гектардан ортиқ майдонда иссиқхона ташкил қилиниб, 7 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Иссиқхонада етиштирилаётган бодринг ва бошқа сабзавотлар пешма-пеш ишчилар ошхонасига ектазиб берилмоқда.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Жуманазар Отажоновнинг Хива туманидаги учрашув ва ўрганиш­лари ҳам самарали кечди. Депутат Шомахулум маҳалласида жойлашган 2-сон мактабгача таълим муассасасида партиянинг “Депутат билан юзма юз” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Депутат сизни эшитади” мавзусидаги очиқ мулоқотда иштирок этди.

Мулоқотда муассаса ходимлари мавжуд муаммоларни ўртага ташлаб, уларни ҳал қилиш учун депутатдан ёрдам сўрадилар. Қайд этилганидек, маҳаллада мактабгача таълим муассасасига бўлган эҳтиёж юқори бўлгани боис унинг биносини кенгайтириш, фаолиятини янада яхшилаш зарур. Муассасани ичимлик суви билан таъминлаш, унинг олдидан ўтувчи йўлни таъмирлаш лозим. Таълим-тарбия масканидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Депутат ўзи ўқиган Хива шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, бу ерда таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди, дарс машғулотларини кузатди. Халқ вакили таълим муассасасининг китоб фондини бойитишга ҳисса қўшиш мақсадида ўзининг шахсий кутубхонасидан китоблар жамланмасини ҳадя қилди.

“Milliy tiklanish” мухбири
Муҳтарама КОМИЛОВА


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz