ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Ишчи гуруҳ Тоҳир эшон мақбарасида   10.10.2018

Ишчи гуруҳ Тоҳир эшон мақбарасида

Маданий мерос объектларинг бугунги ҳолатини ўрганиш бўйича ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ Хива шаҳрида бўлиб, шаҳардаги ёдгорликларнинг бугунги ҳолатини ўргандилар.

Дастлабки манзил Ичан Қалъа ҳудудида жойлашган Тоҳир эшон мақбараси бўлди.

Мақбаранинг ҳозирги кўриниши Ичан Қалъа маҳалла  фуқаролар йиғини раиси С.Хасановнинг ташаббуси ва ҳомийлигида маҳалла аҳли томонидан ҳашар йўли билан қайтадан тикланган.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, мақбарага қўйилган Тоҳир эшон кароматли  инсон бўлган. 1825-1842 йиллар мобайнида Хива хони бўлган  Оллоқулихон уни ўзининг пири деб билган ва хонлик фаолияти даврида у билан маслаҳатлашиб турган.

Мазкур объектда коммунал хизматлар йўлга қуйилмаган бўлсада, унга зиёратчилар ташриф буюрмоқда. Агар мақбара қайтадан реставрация қилиниб, ташриф буюрувчи зиёратчилар учун барча шарт-шароитлар яратилса, бу ерга келувчи зиёратчиларнинг оқими янада кўпайган бўларди.

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Ичан қалъа ҳудудида жойлашган очиқ осмон остидаги музей Тўғон Турк мақбараси бўлди.

ggdfdfg.jpg

Мазкур мақбаранинг ер сатҳидан 1,80 - 2,0 метр пастда жойлашганлиги унинг анча қадимий эканлигидан далолат беради. Тарихий маълумотларга асосан, Тўғон Турк Хоразмда ислом динини тарғиб қилишда Қутайба ибн Муслимнинг яқин кишиларидан бўлган. Вафотидан кейин у шу мақбарага дафн қилинган.

   - Мақбаранинг ҳолатини ўрганар эканмиз, уни реставрация қилиш зарур, деган хулосага келдик, - деди биз билан суҳбатда партия Хоразм вилоят кенгаши девони раҳбари Ғофуржон Юсупов.

Ўрганишлар давом этмоқда.

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz