ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


07.06.2019

Ишда самара муҳим



Хонадонма-хонадон юриб, халқнинг дард-у ташвишини ўрганиш, уларнинг фикрлари билан ўртоқлашиш бир тарафдан депутат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамласа, яна бир тарафдан жойлардаги мавжуд муаммоларни тез фурсатларда бартараф этилишига хизмат қилиши айни ҳақиқат.

ЎзМТДПнинг халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашидаги гуруҳи аъзоларининг фаолияти ҳам давр талабига ҳамоҳанг бўлиб, депутатларимиз жойлардаги аҳоли муаммоларига ечим топишда жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Хожибой Ибрагимов партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Қўшкўпир туманининг Чаманзор маҳалласида бўлганида, фуқаро Умар Машарипов оиласида ёлғиз ўзи ишлаши, 3 нафар фарзанди борлиги, уларни уйли-жойли қилиш учун маблағи йўқлиги маълум бўлди. Унинг амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида шу куннинг ўзида ушбу хонадонга депутат томонидан тош ва қум етказиб берилди. Шунингдек, Хожибой Ибрагимовнинг ташаббуси билан тумандаги энг катта савдо мажмуаси бунёд этилмоқда. Кўзда тутилаётган режага мувофиқ, савдо комплекси ишга туширилгандан кейин 400 та янги ишчи ўрни яратилади. Бу албатта, ёшларимизнинг иш билан таъминлашига бўлган муносиб ҳиссадир.

- Халқ ишончини оқлаш депутатнинг энг муҳим вазифаларидан бири, ана шу ишончга муносиб бўлиш керак, - дейди депутат Хожибой Ибрагимов,-сабаби жамиятимизнинг фаол аъзоси сифатида сиёсий жараёнларда иштирок этаётган бўлсам, яна бир жаҳатдан халқнинг дард-у ташвишини тинглаш, уларнинг муаммоларини бартараф этилишига кўмаклашишни бурчим деб биламан. Бу мен учун катта масъулиятдир.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда билим ва салоҳиятини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб бериш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни касбга қайта тайёрлаш борасида ҳам аниқ мақсадли чора-тадбирлар йўлга қўйилган. Бу йўналишдаги мақсадли ишлар “Миллий тикланиш” ДПнинг сайловолди Платформасида ҳам кўзда тутилган бўлиб, бу борада депутатларимиз фаолияти ҳам намунали ташкил этилган.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Меҳрибон Тиллаева томонидан Ўртаёп қишлоғида яшовчи, анча йиллардан буён ишсиз аёллар – Саодат Матёқубова, Ширин Раҳмонованинг кам фоизларда кредит олишлари ҳамда иссиқхона ташкил этишларига кўмаклашилди. Депутатнинг яна бир ташаббуси самарасида Хайробод қишлоғи Кўназей махалласи аҳолисига суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Сайёра Худайберганованинг саъй-ҳаракатлари билан 5 нафар аёлга тикув машиналари ажратиб берилди, 7 нафар ишсиз аёллар ишга жойлаштирилди, 6 та хонадонга кам фоизли кредитлар олишда кўмаклашилди.

Шу ўринда 12-Ших сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат Бахтиёр Бобоевнинг Қўшкўпир туманидаги 29-умумтаълим мактабини таъмирлашдаги амалий ёрдамини алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз. Ушбу мактабда “Обод қишлоқ” дастури асосида ўтган йилнинг июль ойида капитал таьмирлаш ишлари бошланган эди. Бироқ, пул маблағлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмасдан, декабрь ойида вақтинчалик тўхтатилган эди. Депутатнинг тегишли ташкилотларга юборган депутатлик сўрови асосида мактаб таъмири учун 1миллиард сўм ажратилди.

Қўшкўпир туманининг чекка ҳудуди ҳисобланган Шиҳ қишлоғидаги 600 та хонадонга бир неча йиллардан бери сув етиб бормаслиги сабабли бу ерда яшовчи аҳолининг томорқаси суғорилишида қатор муаммолар юзага келаётган эди. Депутат Бахтиёр Бобоевнинг тегишли ташкилотларга юборган депутатлик сўровлари натижаси жорий йилнинг февраль ойида қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шихёп қаналининг 5 километр қисми қазилиб, бу ерда яшовчилар учун қулайликлар яратилди. Хонадон эгалари ўз шахсий томорқасидан унумли фойдаланаётганидан мамнун.

Ших қишлоғида истиқомат қилувчи кекса фаҳрий Фарҳод Машарипов шундай дейди:

- Аввало, ҳукуматимизга, қолаверса жойларда аҳолини тинглаб, улар дардига малҳам бўлаётган депутатларимизга ташаккур айтаман. Депутат Бахтиёр Бобоевнинг елиб-югуришлари, тинимсиз саъй-ҳаракати натижасида хонадонларимиз томорқаларига сув кириб борди, боғларимиз гуллаб-яшнади. Депутатнинг бу каби хайрли ташаббуслари эзгу мақсадларнинг рўёбига хизмат қилмоқда.     

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳам халқимизни рози қилиш, эртанги куни бугунгидан яхшироқ бўлишига кўмаклашишдир. Шундай экан, бу йўлда депутатлар фаоллигини ошириш янада муҳим.

 


Шаҳноза ТАНГРИБЕРГАНОВА,
ЎзМТДП Қўшкўпир туман кенгаши раиси




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz