ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Ислоҳотлар янгича ишлашни талаб этади 29.12.2018

Ислоҳотлар янгича ишлашни талаб этади

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатнома тақдим этиши мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим анъаналардан бирига айланди.

Зеро, Президентимизнинг ушбу Мурожаатномасида давлат ҳокимияти органлари фаолиятида 2018 йилда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар чуқур таҳлил этилиб, 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур дастуриламал ҳужжатда сиёсий партиялар депутатлик корпуси иши самарадорлигини таъминловчи сиёсий ислоҳотлар ўтказилиши   айтилганлиги, айниқса, диққатга сазовор. Ҳудудий ва маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан ислоҳ қилишга қаратилган сиёсат депутатлик гуруҳлари ва сиёсий партиялардан бутунлай янгича шароитда ишлашни, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ўз иш услубини ўзгартиришни талаб қилади.

Бундан кейин халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳокимлар эмас депутатлар ичидан сайланган раис раҳбарлик қилади. Бу вакиллик органининг қарорларни ижро органи хоҳиш иродасига мослаб қабул қилишининг олдини олади. Шу тариқа жойларда муаммоларни тўлалигича ҳал этмаслик, ёки улардан бутунлай кўз юмиш каби ноҳуш ҳолатларга барҳам берилади. Сайловчилар ишончини тўла оқлаш учун яратилган бундай қулай шароит ўз навбатида депутатлар ва сиёсий партияларга ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларнинг илдизига янада чуқурроқ кириб бориш орқали уларга самарали ечимлар топиш имкониятини беради.

Президентимиз Мурожаатномасида   илгари сурилган масалаларни ҳаётга татбиқ қилиш мамлакат тараққиётининг муҳим омилидир. Бу ишда ҳар биримиз фаол иштирок этишимиз лозим. Шу сабабдан ҳам Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш партия ташкилотлари олдида турган муҳим вазифадир!

 

Ғофуржон Юсупов,
ЎзМТДП Хоразм вилоят
кенгаши девони раҳбари  


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz