ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Халқободликларнинг мурожаати ҳал этилди 18.03.2019

Халқободликларнинг мурожаати ҳал этилди


Янгибозор – Қоромон – Хива йўлининг Янгибозор тумани “Халқобод” маҳалласидан ўтган қисмига оғир юк машиналари шағал тўкаётганини, йўлда таъмирлаш ишлари бошланганини кўрган маҳалла аҳлининг кўнгли қувончга тўлди. Чунки, йўлнинг таъмирталаб ва торлиги кўпдан бери аҳолига ноқулайлик туғдириб келарди. Яқинда шу маҳаллада яшовчи Қўчқорбой Қўчқоров ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган сайёр қабулда партия масъулларига бу муаммони маълум қилиб, амалий ёрдам сўраган эди. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига партиядан сайланган депутат Қудрат Холмуратов томонидан Янгибозор туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонасига йўлни таъмирлаш зарурлиги юзасидан депутатлик сўрови чиқарилди. Шу тариқа, ЎзМТДП аралашуви билан қишлоқда аҳолини қинаётган яна бир муаммо ўз ечимини топди.

Шокир Бобожонов,
ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши етакчи мутахассиси:

- Умуман, аҳоли муаммоларини ўрганишда партиямиз томонидан ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Чунончи, вилоят бўйича жорий йилнинг 2 ойида фуқаролардан 200 га яқин мурожаат қабул қилиниб, уларнинг ҳал қилиниши юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

          

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz