ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


"Маданий меросимизни асраб-авайлаш – доимий эътиборимиз марказида" 24.08.2018

"Маданий меросимизни асраб-авайлаш – доимий эътиборимиз марказида"

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимиздаги  маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, уларни  келгуси авлодларга  етказиш устувор вазифа сифатида қараб келинмоқда. Бу борада давлатимиз томонидан бир қатор қонунлар, норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар қабул қилинган. “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари шулар жумласидандир.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг халқ депутатлари Хоразм вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги гуруҳлари томонидан мазкур ҳуқуқий асосларинг жойлардаги ижроси доимий равишда назорат этилиб борилмоқда.

Чунончи, ўтган давр мобайнида маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳлари томонидан ҳудудий ва маҳаллий вакиллик органлари сессияларига “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини  таъминлаш  бўйича олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида”ги масала киритилиб,  ўрганишлар ўтказилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бугунги кунда вилоятда мавжуд маданий мерос объектлари қайтадан хатловдан ўтказилди. Ушбу ишларни амалга ошириш жараёнида партия вилоят кенгаши томонидан вилоят маданий мерос объектларини  муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси, Хоразм Маъмун академияси, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда Урганч давлат университети тарих факультети билан ҳамкорликда ишлар олиб борилди.

Бугунги кунда вилоятда жами 237 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, шулардан 17 таси археология, 134 таси архитектура, 80 таси монумент санъат ёдгорликлари, 6 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади. Партия гуруҳлари томонидан соҳани ривожлантиришга доир қонун ва қарорларнинг ижроси назорати таъминланиши орқали мавжуд 237 та объектнинг тўлиқ паспортлари ишлаб чиқилишига эришилди. 100га яқин маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари тайёрланди. Шунингдек, мазкур ишларга жоирй йилда маҳаллий бюджетдан яна 50 миллион сўм маблағ ажратилишига эришилди. Бунинг натижасида қўшимча 30 дан ортиқ объектларнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишга доир қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилишда ҳам партия гуруҳлари томонидан тизимли иш олиб бормоқда.

Шунингдек, партия фаоллари ва депутатлари маданий мерос объектларининг талаб даражасида тасарруф қилинишини ҳамда улардан маданиятимизни тарғиб қилувчи восита сифатида фойдаланилишини таъминлаш масаласига ҳам кенг эътибор қаратиб келмоқдалар. Чунончи,  партия фаолларининг сайъи-ҳаракатлари билан Хонқа туманидаги ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлган Ҳожихон Болтаев ҳамда Алишер Навоий музейлари вилоят ҳокимининг қарорига асосан туман маданият бўлими  тасарруфига ўтказилди.

Аждодларимизнинг шон-шуҳратидан хабар берувчи маданий меросимизни асраб-авайлаш миллий-маънавий тикланиш жараёнида муҳим ўрин тутувчи долзарб вазифадир. Зеро, биз шу орқали Биз киммиз? Бизнинг аждодларимиз ким? Бизнинг миллатимиз нима ҳисобидан юксалди ва бутун жаҳонга машҳур бўлди? каби саволларга  жавоб топа оламиз. Бу эса  юртдошларимизда миллий ўзликни  англаш туйғусини ўстиришда катта аҳамият касб этади.

Ражаббой Рўзметов,

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши раиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz