ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


“Миллий тикланиш” ДП фаоллари Хоразм вилоят АРМ фаолиятини ўрганди 04.04.2019

“Миллий тикланиш” ДП фаоллари Хоразм вилоят АРМ фаолиятини ўрганди

 Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади. Келажагимиз эгаларининг маънавиятини юксалтиришда эса китобнинг ўрни бениҳоя катта. Шу боисдан ҳам ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ёшларда китобга муҳаббат уйғотиш жуда долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида белгиланган вазифаларга ҳамоҳанг ушбу иш партия ташкилотларининг доимий диққат марказида турибди.

Айни кунларда барча партия ташкилотларида бўлгани каби партия Хоразм вилоят ташкилоти фаоллари ҳам жойларда ахборот-ресурс марказларида ёш китобхонларга яратилган шароитларни ўрганмоқдалар. Бугун партия вилоят кенгаши раиси Ражапбой Рўзметов бошчилигида ишчи гуруҳ вилоят ахборот-ресурс марказига ташриф буюриб, бу ерда китобхонлар учун яратилган шароит ҳамда кутубхонада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

photo_2019-04-04_11-16-50.jpg

Иккита ўқув залига эга мазкур ахборот-ресурс марказида 94 мингдан зиёд китоб фонди мавжуд. Шундан қарийб 8 мингтасини электрон китоблар ташкил этади. Ахборот-ресурс марказида мавжуд 21 та компьютернинг 5 таси ёш китобхонларнинг электрон адабиётлардан фойдаланишлари учун ажратилган. Қарийб 11 минг нафар аъзога эга. Кунда ўртача 150 нафар китобхон ташриф буюради.

Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан ёшларни китоб ўқишга қизиқтиришга хизмат қилувчи кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказиб турилади. Чунончи, “Адабиёт кунлари”, “Китобим - офтобим”, “Китоб тақдимоти” тадбирлари, “Энг яхши китобхон ўқувчи”, “Китобхон мактаб” кўрик –танловлари шулар жумласидандир.

Аммо ахборот-ресурс маркази биноси эскирган, китоб фонди учун ажратилган хона эса китобларни сақлаш учун қўйиладиган талабларга жавоб бермайди. Ишчи гуруҳ аъзолари кутубхона ходимлари билан суҳбатлашиб уларнинг муаммоларини ўргандилар.

Хоразм вилоятида ўрганишлар давом этмоқда.

 

ЎзМТДП Хоразм вилоят
кенгаши Ахборот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz