ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар тайинланади 22.12.2018

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар тайинланади

Аждодларимиз бизга қолдирган бой моддий маданий меросни асраб авайлаш, ундан оқилона фойдаланиб келгуси авлодларга безиён етказиш  ўта долзарб аҳамиятга эга вазифадир. Шу боисдан ҳам  Президентимизнинг яқинда қабул қилинган  “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  давлатимизнинг бу борадаги самарали сиёсатини таъминлашда айни муддао бўлди.   

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ва юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишда уларнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш ҳамда моддий маданий мерос соҳасидаги давлат назоратини  такомиллаштириш ушбу сиёсатнинг асосини белгилайди. 

Конституциямизнинг   49-моддасида “Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.” дейилган. Қарорга асосан Маданий мерос департаментига юклатилган бир қатор  вазифалар бахтимиз қомусининг ушбу моддасини ҳаётга тўла татбиқ қилишнинг самарали механизмларидан биридир. 

Яъни олимлар, халқ усталари, реставраторлар, экспертлар билан яқин ҳамкорлик қилиш, таъмиршуносликдаги ўзига хос услуб, анъана ва мактабларини ривожлантиришни, жамоатчилик назоратини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш; моддий маданий мерос объектларини кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш, соҳага давлат-хусусий шериклик механизмларини, инновацион ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини самарали татбиқ этиш, электрон хизматларни ривожлантириш каби кўламдор ишларни амалга  ошириш охир натижада юртдошларимизда  фуқаролик масъулиятини тарбиялашга хизмат қилади. 

Қарорга кўра маҳаллаларда фаол фуқаролар ихтиёрийлик ва танлов асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашининг қарори билан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспектор этиб тасдиқланиши белгиланган. Бу барча маҳаллаларда ҳар бир маданий мерос объектининг асраб-авайланиши устидан мунтазам жамоатчилик назоратини олиб бориш имконини беради. 

Давлатимиз  раҳбарининг ушбу қарори ЎзМТДП дастурий вазифаларига  ҳамоҳанг. Шу боисдан ҳам қарор ижросини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар бир партия фаолининг масъулиятли вазифасидир. 

Ғофуржон Юсупов,
ЎзМТДП Хоразм вилоят
кенгаши девони раҳбари


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz