ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Мурожаатнома юртдошларимизнинг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлади 05.01.2019

Мурожаатнома юртдошларимизнинг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлади

Сўнгги йилларда Ўзбекистон барча давлатлар билан тинчликпарвар ва ўзаро манфаатли мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қарата ташқи сиёсат юритаётган давлатлардан бири сифатида жаҳон сиёсий саҳнасида юксак эътирофга сазовор бўлмоқда.

Бу юртимиз осмони мусаффолигини таъминловчи омиллардан бири бўлганлиги боис, юртдошларимиз қалбида серқуёш диёримиздаги осойишталик учун шукроналик туйғуси билан бирга эртанги кунга ишонч туйғусини уйғотади.

Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси халқимиз дилидаги келажакка ишонч туйғусини янада мустаҳкамлади. Мана қирқ йилдирки, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш нафақат афғон халқининг балки қўшни давлатлар ва бутун халқаро ҳамжамиятнинг, афсуски, орзуси бўлиб қолмоқда. Шунинг учун Ўзбекистоннинг Афғонистонни тинч ҳаётга қайтаришга қарата ҳаётга татбиқ қилаётган оқилона сиёсати катта аҳамиятга эга. Шу йил март ойида Афғонистон бўйича ўтказилган юқори даражадаги Тошкент конференцияси бу борадаги муҳим қадамлардан биридир. Конференцияда қабул қилинган “Тошкент декларацияси” Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича ўзига хос Дастур бўлди. Натижада, Афғонистондаги барча сиёсий кучлар, жумладан, “Толибон” ҳаракати иштирокида музокаралар жараёнини бошлашга интилишлар кучайди.

Афғонистон иқтисодиётини тиклаш мамлакатни тинч ҳаётга қайтаришнинг асосий омилларидан биридир. Шу боисдан Ўзбекистоннинг Афғонистонда транспорт ва логистика, энергетика, савдо ва таълим соҳаларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга киришганлиги ушбу қўшни юртда тинчликка эришиш учун юритилаётган сиёсатнинг иккинчи йўналиши, десак асло муболаға бўлмайди. Ўзбекистон қураётган Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линияси, Термиз шаҳрида афғон фуқароларини ўқитиш учун очилган таълим маркази, божхона терминалига ҳам эга бўлган “Термиз-карго” логистика маркази, Мозори Шариф – Ҳирот ва Мозори Шариф – Кобул – Пешавор темир йўл линияси лойиҳалари ишлаб чиқилаётгани афғон заминини тинч замонга яқинлаштираётгани шубҳасиз.

Президентимиз Мурожаатномани “Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади” деган ҳадис билан бошладилар. Бу Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати замирида эзгу ният ётишининг рамзий ифодасидир. Ушбу сиёсатни ҳаётга татбиқ қилиш учун ҳам юртдошларимиз дилида эзгу ниятлар ҳамиша янграб туриши зарур.


Ражаббой Рўзметов,
ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz