ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Наврўз – қадриятлар тараннуми 20.03.2019

Наврўз – қадриятлар тараннуми


Серқуёш диёримиз шаҳару қишлоқларида Наврўз сайллари бўлиб ўтмоқда. Халқимизнинг азалий анъана ва урф одатларини тарғиб қилувчи ушбу сайлларни ташкил этишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши фаоллари, партиядан сайланган депутатлар ҳам Хива тумани Саёт қишлоғида Наврўз сайлининг серзавқ ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.


Наврўз байрами азалдан халқимизнинг табиатга муҳаббати, бирдамлиги, яратувчилик азму шижоати тантанаси бўлиб келган қадриятдир. Шу боис, каттаю-кичик ушбу байрамни қалбида бир олам қувонч билан кутиб олади.

Сайлда табрик сўзини олган партиямиз фаоллари Наврўз ва бу байрам билан боғлиқ урф-одат ва анъаналар хусусида сўз юритар эканлар, уларнинг халқимизда миллий ўзликни англаш туйғусини ўстиришда ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Наврўз шодиёналарининг яна бир анъанаси ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан эл-юрт равнақига ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизга рағбат беришдир. Мазкур байрам сайлида ҳам ЎзМТДП вилоят кенгаши томонидан “Энг моҳир ҳунарманд”, “Энг намунали маҳалла”, “Энг намунали мактаб”, “Энг намунали мактабгача таълим муассасаси”, “Энг намунали тиббиёт бирлашмаси”, “Энг ёш спортчи”, “Энг иқтидорли ўқувчи” каби номинациялар бўйича ғолиблар фаҳрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


 


ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz