ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ЎзМТДП эътиборида 11.01.2019

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ЎзМТДП эътиборида

Аввал хабар қилганимиздек, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларга оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси айни кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг депутатлари томонидан чуқур ўрганилмоқда.

Куни кеча халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди.

Вилоятда туғруқ комплексларининг техник ҳолати, уларнинг малакали акушер-гинекологлар билан таъминланганлиги, 18 ёшгача бўлган ёшларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши каби йўналишлар депутатларнинг эътибор марказида бўлди.

photo_2019-01-10_10-30-19.jpg

Ўрганишларда қайд этилишича, 2017 йилда вилоят перинатал марказда 15 ўринли кам инвазив гинекология бўлими ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Хоразм филиалида 15 ўринли болалар кордиохирургия бўлими, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 10 ўринли болалар гинекология бўлими фаолият бошлаган.

Шунингдек, жорий йилда Урганч шаҳрида янги 90 ўринга мўлжалланган туғруқ комплекси қурилиши, Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси ва вилоят перинатал маркази қайта таъмирланиши режалаштирилган.

Ўтган йили вилоятда истиқомат қилаётган 615 минг нафардан зиёд 18 ёшгача бўлган болаларнинг 596 минг нафардан зиёди, яъни 96,8 фоизи тиббий кўрикдан ўтказишга эришилган. Шулардан 260181 нафари, яъни 43.7 фоизи бемор деб топилиб, улардан 249141 нафари йил давомида амбулатория ва стационар шароитларида соғломлаштирилган.

Вилоятда болаларни эмлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан белгиланган санитария қоида ва меъёрларида кўрсатилган “эмлаш календари” асосида олиб борилади ва хозирги кунда эмлаш ишлари 99,7-100 фоиз бажарилиб келинмоқда.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш юзасидан тегишлича тавсиялар ишлаб чиқилди.



ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz