ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


01.08.2019

Партия Қашқадарё вилоят кенгаши вилоятнинг олис ҳудудларидаги аҳоли муаммоларини ўрганмоқда


Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим вазифа саналади. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши фаоллари ва депутатлари томонидан ҳам ана шу жиҳатга эътибор қаратилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партиянинг вилоят кенгаши томонидан 30 дан ортиқ сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган кўплаб мурожаатларини баён этишди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ечим топган бўлса, айримларини ваколатли ҳокимлик ва ташкилотларга олиб чиқиш, мавжуд муаммо юзасидан масъул ташкилотга депутатлик сўрови  юбориш ва шу каби йўллар билан ҳал этишга эришилди.

Ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдаги Миришкор туманидаги 25-оилавий поликлиникада ўтказилди. Унда туманнинг Жейнов, Чаманзор ва Миришкор қишлоқларидан 70 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди.

photo_2019-07-30_12-07-37.jpg

Шу куни фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат этди. Айниқса, тиббий хизмат билан боғлиқ муаммолар анчани ташкил этди.

– Мен 2017 йилда авто ҳалокатга учраб, оёқ соҳамдан жиддий жароҳатландим, – дейди Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Фарҳод Очилов. – Юришга қийналаман. Қўлтиқтаёғим анча эскириб қолган эди. Янгисини сотиб олишга қурбимиз етмади. Ўтказилган сайёр қабулда партия вакили менга қўлтиқтаёқ совға қилди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. 

photo_2019-07-30_12-08-22.jpg     

Мурожаатлар соҳа мутахассислари иштирокида таҳлил қилиниб, 46 нафар фуқаро шу жойнинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилди ва соғломлаштириш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари 8 та мурожаат юзасидан фуқароларга тушунтириш, ҳуқуқий маслаҳат берилди, 10 та мурожаатни ҳудуддаги масъулларга беркитиш орқали муаммо ҳал этишга эришилган бўлса, 2 та масала жойида ҳал этилди. Қолган 4 та муҳим масала ечими юзасидан тегишли ташкилотларга халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Сайфулла Махматмўмин томонидан депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

муборак2.jpg

Партия вилоят кенгаши раҳбари бошчилигидаги худди шундай сайёр қабул Муборак туманининг чекка Амир Темур ҳамда Косон туманининг Пудина қишлоқларида ҳам ташкил этилди.

Муборак1.jpg

Ҳар иккала сайёр қабулда ҳам партия вакиллари ва депутатлар билан бир қаторда туман тиббиёт бирлашмаси, вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам  бўлими шифокорлари ҳам иштирок этдилар. Фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган турли муаммолар билан мурожаат этиш асносида, бепул тиббий кўрикдан ўтиш имкониятига ҳам эга бўлишди. Соғлигида муаммолари бор кишиларга даволаниши, саломатлигини тиклаши учун керакли тавсиялар ва йўлланмалар берилди.

photo_2019-07-30_12-08-28.jpg

- Биринчи фарзандимга ҳомиладорман, - дейди Муборак туманининг Амир Темур маҳалласида яшовчи Нафиса Сатторова. – Маҳалламиз туманнинг чекка ҳудудида жойлашгани сабабли тиббий хизмат яхши йўлга қўйилмаган. Биқинимда анчадан бери кучли оғриқ кузатилсада, туман маркази ёки шаҳарга бориб УЗИ аппаратига тушишга имкон топмаган эдим.  Бугун шифокорлар кўригидан ўтиб, оғриқ сабабини билдим ва хотиржам бўлдим.

Одамларга ёрдами тегаётганидан мамнунлик туйган партия вакиллари ва депутатлари эртанинг умидида, бошқа манзилда, кейинги сайёр қабулни ўтказишни режалаштирмоқда...

 


Адҳам ОРОМОВ,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz