ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


“Шохпир” зиёратгоҳининг туристик салоҳияти рўёбга чиқмоқда 06.10.2018

“Шохпир” зиёратгоҳининг туристик салоҳияти рўёбга чиқмоқда

Ҳазорасп туманида жойлашган ХIV-XIX асрларга мансуб “Шохпир” (Музробшоҳ Хоразмий мақбараси) зиёратгоҳи нафақат Хоразм вилояти, балки республикамизнинг бошқа вилоятларидан ҳам зиёратчилар севиб ташриф буюрадиган масканлардан биридир. Ушбу зиёратгоҳ катта туристик салоҳиятга эга.

IMG_20181006_112111.jpg

Куни кеча мазкур зиёратгоҳга ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов ташриф буюриб, ёдгорликнинг бугунги ҳолати билан танишди, партия вилоят Кенгашида ҳудудда маданий мерос объектларининг аҳволини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ аъзоларига зиёратгоҳнинг туристик салоҳиятини рўёбга чиқариш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

 Бугунги кунда “Шоҳпир” зиёратгоҳи тўла таъмирланиш арафасида. Таъмирлаш ишлари ниҳоясига етгач бу ерга хорижий сайёҳларни жалб қилиш учун ҳам имконият пайдо бўлади.

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати  


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz